UZ

Сўнгги янгиликлар

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож! Янгиликлар

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!

"Сурхон" клубининг ашаддий мухлиси Олим Назаров яхшилар ёрдамига мухтож.

Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.

Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.

Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.


"Қадрли мураббий, футболчи ва футбол ишқибозлари. Ўғлим 11 ёшда ва у ҳозиргача 11та операцияни бошидан ўтказди. Сўнгги пайтларда аҳволи оғирлашди ва сўнгги 10 ой ичида 6 марта фарзандимни Россияда операция қилдирдим. Бахтиёр Ашурматов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Одил Аҳмедов, Элдор Суюнов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов ва "Пахтакор" ҳамда "Сурхон"нинг бошқа футболчилари ёрдами билан ўғлимни Россияга олиб бориб, ўғлимни оёққа турғизишга ҳаракат қилдим. Яна Россияга кетишимиз керак, бироз маблағ етмаяпти. Championat.asia сайти орқали сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Илтимос, ўғлимни Россияда даволатишга ёрдам беринг" - деди Олим ака Назаров.



Олим Назаров

Тел: +998 94 515 00 71

Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628

Рейтинг: +61   

Фикрлар

+5   
14 сен 19:18:28
Abduvosit 95
Kuperga pul yigib beradigon boyvuchcha muxlislar bir o'zilardi korsarmtilar qani
+3   
19 окт 20:08:30
Футбол оддий уйин
Оллоҳ шифо берсин.Қани Куперри пулини тўлаб берамиз диган мард инсонлар.Мана қанча бўса ёрдам берила, аввало юртдошимиз, мусулмон, бемор инсонни дуоси сўзсиз қабул бўлади, ижобат бўлади.
+3   
14 сен 18:58:42
Muhammadxon Mamatov
Xa Olim akaga osonmas Yaratgan chiroyli sabr va shifosini bersin
+2   
14 сен 18:43:12
Firmino9
Tuzalib ketsin!
+1   
19 окт 20:33:10
A9321
Оллохдан шифо сураб дуо киламан согайиб кетсин омин имконим буса еди кани еди
+1   
19 окт 20:22:55
Файзулох79
АЛЛОХ шифосини берсин.
+1   
19 окт 20:07:24
Abdunazar
Alloh shifosini bersin, sog'ayib ketsin.
+1   
19 окт 19:58:40
Har ishingni kurguvchi bor
Alloxim dardini beruvchi xam uzing shifo beruvchi xam uzin yo robbim shu vatandoshimi dardiga uzing shifo bergin omin alloxu akbar
+1   
14 сен 22:15:37
ХОНЛАР ЮРТИ
Оллох шифо берсин.Омин. Яратганди узи кувват берсин.
+1   
14 сен 19:20:19
Abduvosit 95
Alloh shifo bersnin ukajon
+1   
14 сен 19:06:49
Baxrom ibn Shavkat
Dardini bergan shifosiniyam beradi Olloh qoʻldan kelgancha yordam berish kere 5000 yoki 10000 danmi tashalsa clikdan ancha pul yigʻiladi Olloh hammamizga shifo bersin mehrli qoʻlladan qisin
   
19 окт 21:45:43
FUN_UZBEK55
Равшанбек-ота фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энг аввало Узи берган дардга , Яратганнинг Узи шифо берган булсин . Эрта индин нафака пулимни олсам , шу боланинг оекка туриб кетиши учун албатта пул жунатаман .
Яхшиликни бошкаларга билдирмасдан килган маькул. Килмокчи булган эзгу амалингизни бу сайтда хаммага маьлум килиш шарт эмас.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг