"Пахтакор" Термизда охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

3 май 2026, 18:36
Бироздан сўнг Суперлига 11-тур доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" ўйини бўлиб ўтди.

3 май

"Сурхон" – "Пахтакор" 1:1 LIVE

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Амал Султонов

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Гол: Суннатилла Абдуллажонов 42, 1:0, Шаҳзод Азмиддинов 90, 1:1

“Сурхон”: 86.Даврон Мерганов, 3.Беҳруз Жуматов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шерботаев, 10.Суннатулла Абдуллажонов (26.Беҳруз Шукуруллаев,80), 14.Тоҳиржон Ашубоев, 17.Сарвар Абдуҳамидов (15.Диёр Рамозонов,72), 19.Фарруҳжон Қодиров ( 9.Стефен Чинеду, 68), 27.Муҳаммадали Мусаханов (4.Нодирхон Неъматхонов,80), 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 25.Отабек Боймуродов, 11.Ричард Эмека Фрайдей, 18.Беҳруз Ўктамов, 21.Торнике Зебниаури, 77.Асадбек Каримов

“Пахтакор”: 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 11.Ҳожимат Эркинов (77.Ойбек Бозоров,73) 17.Достонбек Ҳамдамов (21.Башар Ресан,61), 19.Пётр Пажишек ( 14.Рустам Турдимуродов, 73), 23.Абдурауф Бўриев (3. Шаҳзод Азмиддинов,90), 27.Сардор Собирхўжаев(10.Акмал Мозговой,73), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

Захира: 35.Санжар Қувватов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 20.Дилшод Абдуллаев,

Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев (“Пахтакор”) 24, Муҳаммадқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”) 73

90+4. Учрашув якунланди.

90+4. ЗАРБА. Акмал Мозговой жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади.

90+2. ГОЛ. Захирадан майдонга тушган Шаҳзод Азмиддинов дарҳол гол урди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни у дарвозага йўллади, 1:1

90. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Бўриев ўрнига Азмиддинов тушди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБА. Мерганов жарима майдончаси ичида сейв намойиш этди.

80. ЎЗГАРИШ. “Сурхон”, Мусахонов ўрнига Неъматхонов, Абдуллажонов ўрнига Шукруллаев тушди.

79. Яна Мерганов маҳоратини кўрсатди.

75. Ўйинда темп кўтарилди.

73. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, “Пахтакор”

73. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Пажишек ўрнига Турдимуродов, Собирхўжаев ўрнига Мозговой, Эркинов ўрнига Бозоров тушди.

72. ЎЗГАРИШ. “Сурхон”, Абдуҳамидов ўрнига Рамазонов тушди.

70. “Шерлар”нинг олдинга юришлари самара бермаяпти.

68. ЎЗГАРИШ. “Сурхон”, Фарруҳ Қодиров ўрнига Чинеду майдонга тушди.

63. Ҳамралиевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

61. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Достон Ҳамдамов ўрнига Башар Ресан тушди.

58. Абдуллажонов йўллаган зарба ноаниқ кўриниш олди.

50. “Пахтакор” ҳисобни тенглаштиришга астойдила ҳаракат қиляпти.

Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Гол инобатга олинди.

42. ГОЛ. “Сурхон” учрашувда ҳисобни очди. Сен урмасанг, сенга уришади. Суннатилла Абдуллажонов юқоридан узатмани 2 та ҳимоячи орасида туриб дарвозага йўллади, 1:0. Ҳакамлар голни текширди, ҳаммаси тоза.

41. Алижонов чап оёқда зарба йўллади. Ноаниқ.

40. ЗАРБА. Эркиновдан узатма, Фламариондан зарба, Мергановдан сейв.

37. Жарима майдони ичига узатмаларга якун йўқ.

35. “Пахтакор” тезкорликни оширди. Лекин охирги нуқта етишмаяпти.

30. Фламарионнинг бурчакдан берган узатманамо зарбасини Мерганов қайтариб юборди. Қайтган тўпга Ҳамдамов зарба берди, дарвоза устуни қаҳрамонга айланди.

28. “Пахтакор” рақиб жарима майдончаси ичида кетма кет кескинлик яратди. Мезбонлар посбони бу вазиятда жамоасини қутқарди.

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев Сарвар Абдуҳамидовга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

22. “Сурхон” жарима зарбасини ишлади.

18. Ҳакам “Сурхон”дан Мусахоновни оғзаки огоҳлантирди.

13. Хожимат Эркинов рақиб жарима майдончасига кириб зарба берди. Ноаниқ.

10. Мезбонлар узатмалар орқали вазият яратишга ҳаракат қиляпти. Якун самарасиз.

6. Ўйин тенгкурашлар остида ўтяпти. Тўп асосан майдон марказида.

  • Ўйинга старт берилди.

  • Абдусамад Дўрмонов хотирасига бир дақиқа сукут сақланди.

  • Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia