Суперлига. Тур мураббийи - Дилявер Ваниев

Tolibjon Qosimov
15 июл 2020
Coca Cola Суперлигада 9-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.

Видео Суперлига. Тур голи - Шароф Муҳитдинов

Ортда қолган 9-турнинг энг яхши мураббийи деб "Машъал" устози Дилявер Ваниев топилди. Муборакликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди. Учрашувда Нажмиддин Нормуродовнинг 71-дақиқада жаримадан киритган голи меҳмонларга қимматли 3 очкони тақдим этди. Юқори даражали ўйинчиларсиз, камига кетма-кет меҳмонда ўйнашга мажбур бўлаётган муборакликлар учун бу жуда муҳим ғалаба бўлди. Жамоа аъзолари 3 карра чемпионларни таслим этишганидан кейин буни ўзгача қувонч билан нишонлашди. шунинг ўзи ғалаба улар учун қанчалик қадрли бўлганини англатади.

Шу тариқа, "Локомотив"ни меҳмонда мағлуб этган "Машъал" сарбони 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


Видео Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia