UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Интерконтинентал Кубок-2019. Тожикистон сўнгги турда Ш.Корея билан тўқнаш келди  2 22:48"Навбаҳор" синов-назорат ўйинида "Локомотив" ёшларини мағлуб этди  1 22:25Расман: Зиданнинг катта ўғли келаси мавсумни янги жамоада бошлайди  3 22:02"Локомотив" - "Рубин". Виталий Денисов асосий таркибда  2 21:15Ибрагимович: "Аякс" директори бўлишим мумкин. Буни ҳозирги раҳбардан яхшироқ уддалайман"  11 20:49"Реал" Лунин учун жамоа изламоқда  7 20:21Карикатура: "Менга иш керак"  21 20:00Olamsport: Жалоловнинг навбатдаги жанги, аёл UFC чемпиони Сехудога жавоб қайтарди  0 19:54"Манчестер Юнайтед" 55 млн. евролик таклиф тайёрламоқда  7 19:40Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 58 ёшга тўлди  31 19:31ЎФАга янги президент сайланди, унинг биринчи нутқини томоша қилинг  25 19:30Омар Моманидан янги карикатура: Моуринью немис тилини ўрганишни бошлади  4 19:30Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз!  1 19:15Погба ҳеч қаерга кетмайдиганга ўхшайди  9 19:12Россия премьер лигасининг 1-турига назар: Ўзбек дербисида ғолиб бўлган Шомуродов, собиқ жамоаси - "Локо"га бугун рақиблик қиладиган Денисов  0

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" Фарғонада дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" Фарғонада дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН 0:0
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Равил Шояҳмитов, Олим Абдувосилов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

“Қўқон 1912”: 89. Боян Кнезевич, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов (8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 46) (17.Беҳруз Саъдиллоев, 76), 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (11.Тимур Ҳакимов, 85), 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмухаммедов.
Захира: 1.Ислом Абдуллаев, 25.Сарвар Каримов, 14.Аваз Маматхўжаев, 21.Тимур Усмонов, 55.Милош Николич.

“Андижон”: 77. Виталий Мирний, 3. Бобур Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (7. Шаҳбоз Жумабоев, 90), 7. Ойбек Қиличев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Сардор Сулаймонов, 25), 24. Дониёр Исмоилов (10. Шахзод Убайдуллаев, 46), 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Хусинов, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниёзов, 8. Фарҳод Бекмуротов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 23. АБдураҳмон Абдулҳақов, 26. Радосав Алексич, 34. Хушнуд Авилов.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 85. 


Қўқон-1912

Суперлига. 2-тур

31/03/2019, 19:15

0
:
0
Тугади

Андижон

45'
90'
46'  Ойбек Рустамов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
76'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Беҳруз Саъдуллаев )
85'  Суҳроб Бердиев (Темур Ҳакимов)
46'  Дониёр Исмоилов (Шаҳзод Убайдуллаев)
86'  Ойбек Қиличев
90'  Фарҳод Мираҳматов (Шаҳбоз Жумабоев)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Қўқон-1912" - "Андижон" 0:0

90+3. Ойбек Қиличевнинг жарима майдонча томон ошириб берган тўпини Бобур Акбаров боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди, лекин ноаниқ.

90+2. "Қўқон 1912" ҳимоячиси Марко Милич ва "Андижон" жамоаси ҳужумчиси Шахзод Убайдуллаев майдон марказида тўқнашиб кетишди ва жароҳат олишди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Андижон". Фарҳод Мираҳматов ўрнига Шахбоз Жумабоев майдонга тушди

85. Ўзгариш. "Қўқон 1912". Суҳроб Бердиевнинг ўрнига Темур Ҳакимов майдонга тушди.

85. Огоҳлантириш. "Андижон". Ойбек Қиличев

78. Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Мурод Холмухаммедов рақиб жарима майдончасига ошириб берди. Виталий Мирний бу сафар ҳам тўпни эгаллаб олди.

76. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Беҳруз Садиллоев майдонга тушди

72. Холмухаммедовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Виталий Мирний моҳирлик билан қайтариб юборди

68. Сардор Сулаймоновнинг рақиб жарима майдончасига кирмасдан чап оёқда йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди

66. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 6650 нафар мухлис ташриф буюрганлиги эълон қилинди


64. "Андижон" рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин, ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди деб, гол инобатга олинмади. Хисобланмаган гол муаллифи Сардор Сулаймонов эди.

60. Шахзод Убайдуллаевнинг кутилмаганда берган зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб қолди, қайтган тўпни ҳимоячилар майадон ташқарисига чиқариб юборишди



56.  Қувондиқ Рўзиев "Андижон" жарима майдончасига кириб йиқилди, вазиятга яқин турган бош ҳакам пенальти бор деб ҳисобламади. Йиқилган Қувондиқ ўрнидан туриб ҳужумни ривожлантириб, Мирний дарвозаси томон зарба берди, лекин ноаниқ.

54. Ойбек Қиличевнинг бурчакдан ошириб берган зарбасини Сардор Сулаймонов бу сафар ҳам боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин бу сафар Боян Кнезевич тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Шаҳзод Убайдуллаев майдонга тушди

46. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов ўрнига Муҳаммаданас Хасанов майдонга тушди


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45+1. Бобур Амоновнинг зарбасини Кнезевич аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

45. Суҳроб Бердиевнинг чап қанотдан ошириб берган зарбасини Ильдар Маматказин қайтариб юборди.

38. "Қўқон 1912" жамоаси дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Бобур Акбаров амалга оширганди, лекин унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

35. ОЙбиек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини эгаллаб олган Асрор Ғофуров уни яна Ойбекнинг ўзига қайтариб берди. Қиличевнинг иккинчи марта йўллаган зарбаси эса кучсиз чиққанлиги сабабли, ҳимояичилар осонлик билан бартараф этишди.

31. Асрор Ғофуровнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди

25. Ўзгариш. "Андижон". Рўзимбой Аҳмедовнинг ўрнига Сардор Сулаймонов тушди

15. Қувондиқ Рўзиевнинг марказдан "Андижон" жарима майдончасига ошириб берган тўпига Жасур Ҳасанов ета олмай қолди ва Виталий Мирний уни осонлик билан эгаллаб олди.

10. Фарҳод Мираҳматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини "Қўқон 1912" дарвозабони эгаллаб олди. 

7. Ойбек Қиличев майдоннинг ўнг қанотдан жамоасининг ҳужумини ривожлантириб, тўпни рақиб жарима майдончасига ошириб берганди, лекин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

4.
Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини эгаллаб олган майдон эгалари ҳужумни ривожлантиришмоқчи бўлишди, аммо аниқлик етишмади.


3.
"Қўқон" жамоасининг чап қанотдан бошлаган ҳужуми хавфли бўлди. Мирний майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Баҳс соат 19:15да бошланади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг