UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00"Ўзимизнинг карикатура" нишонида ўзимизнинг Элдорадо  4 20:45Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (Матнли трансляция)  5 20:37Ла Лига. "Барса" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум!  7 20:29Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид": Мигель Гутьеррес ҳамда Начо асосий таркибда!  10 20:17Бундеслига. "Майнц" – "Боруссия": Санчо, Холанд ва Ройс асосий таркибда  2 20:13РПЛ. Ўрунов жароҳатланган ўйинда "Арсенал"ни енгган "Уфа" турнирдаги ўрнини сақлаб қолди  4 20:08Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)  5 19:59АПЛ. "Шпорлар" Лондонда "бўрилар"ни таслим қилди  0 19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  8 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  13 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  10 19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  27 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  2 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  3 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  1

Суперлига. Ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган гол, қизил карточка ёхуд "Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган гол, қизил карточка ёхуд "Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Шу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ - 2:1
2 апрель 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Далер Тиллоев, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Эрен Дердийок 23, - 1:0 (Сардор Рашидов). Шароф Муҳитдинов 36, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 45+3, - 2:1.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев, 9.Эрен Дердийок (5.Анзур Исмоилов, 71), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 19.Шароф Муҳиддинов (21.Аброр Исмоилов, 57), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров, 18.Ҳожимат Эркинов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Қуттибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Иван Нагаев, 77), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов (34.Евгений Макеев, 86), 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров (48.Дилшод Раҳматуллаев, 83).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 30.Андрей Шипилов, 43.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 27, Саламат Қутибоев 54, Санжар Қувватов 90, Драган Черан 90+4.

Четлатиш: Егор Кримец 70.



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

90+4. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Драган Черан симуляция учун сариқ карточка олди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Санжар Қувватов

86. Ўзгариш. "Металлург". Тошпўлатов ўрнига Макеев туширилди

84. ЗАРБААА! Драган Черан жарима майдони ичидан зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

83. Ўзгариш. "Металлург". Темиров ўрнига Раҳматуллаев туширилди

81. ЗАРБААА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Черан бош билан дарвозага аниқ йўллади, Лобанов ўз ўрнида! 

79. ЗАРБААА! Иван Нагаев зарба берди, бироз ноаниқ

77. Ўзгариш. "Металлург". Абдуллаев ўрнига Нагаев туширилди

71. Ўзгариш. "Пахтакор". Эрен Дердийок ўрнига майдонга Анзур Исмоилов тушди.

70. ЧЕТЛАТИШ! Қувватовга зарба бериб юборган Абдумажидовни туртиб юборгани учун Егор Кримец майдондан четлатилди. 



69. УХХХ! "Металлург" зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди, Қувватов тўпни эгаллаб олган чоғда рақиб унга қўполлик қилди

66. ЗАРБАААА! Драган Чераннинг зарбасидан сўнг Лобанов тўпни қийинчилик билан қайтарди!

65. ЗАРБААА! "Металлург" жарима зарбасига эга бўлди. Акбар Исматуллаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

58. ЗАРБААА! Рашидовнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни қайтарди

57. Ўзгариш. "Пахтакор". Муҳиддинов ўрнига Аброр Исмоилов, Алижонов ўрнига Йўлдошев туширилди

54. Огоҳлантириш. "Металлург". Саламат Қутибоев

52. УХХХХ! Санжар Қувватов жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Қутибоев ва Абдумажидовнинг зарбаларини қайтарди Қувватов!

50. ЗАРБАА! Черандан хавфли зарба, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. Иккинчи тайм бошланди!




45+3. ГОООООООООООООООООЛ! 2:1. Абдуллаевнинг зарбасини Қувватов қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб Абдуллаев етиб борди ва дарвозани ишғол қилди - 2:1. 




45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБАА! Дердийокнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

44. "Пахтакор"да яна бир жарима зарбаси, дарвозагача чамаси 25 метрлар бор

39. УХХХ! Қувватовдан сейв! Темировнинг дарвозага йўллаган зарбаси, рикошетдан сўнг кириб кетаётган тўпни Санжар қайтарди

36. ГООООООООООООООООООЛ! Шароф Муҳитдинов! 2:0. Шарофнинг 30 метрлардан жаримадан тепган тўпи рикошет ҳолатида дарвозага бориб тушди




27. Огоҳлантириш. "Металлург". Камолиддин Тожиев


23. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 1:0. Рашидовнинг узатмасидан кейин Эрен бирга-бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди. Рашидовга тўп узатилаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди



19. Эрен Дердийок майдон марказида Тожиев билан тўқнашиб кетди ва шифокорлар ёрдамига муҳтож

17. "Металлург" бурчак тўпига эга бўлди, тўп узатилганидан кейин ҳужумда қоида бузилди

14. ЗАРБА! Сардор Рашидов жарима тўпини амалга оширди, Лобанов ўз ўрнида!



13. УХХ! Алижоновнинг узатмасидан кейин Дердийок боши билан ноаниқ зарба йўллади!

10. Яна меҳмонларнинг ҳужуми, Қутибоевнинг тўп узатишига шериклари ета олмади

8. УХХ! Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Черан яқин масофадан аниқ зарба бера олмади

5. ЗАРБАА! Саламат Қутибоевнинг зарбасини Қувватов қайтарди!

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

+30   
02 апр 18:57:34
Filippo Inzagi
Bular qanaqa hakam 100% ofside niham ko'rmaydi. Hardoim Paxtakorni foydasiga shunday bo'lib qolaveradi. O'yindan keyin nomiga jazolash nima kerak keyin
+24   
02 апр 18:58:40
JamshidbekFanat
Paxtakor muxlisisifatida aytaman ofsayd bor edi golda
+22   
02 апр 21:00:14
Baxriddin Murodov
Labanov bosh ro‘lda teatr tamom
shu to‘pni ham qaytara olmasa
+20   
02 апр 21:41:34
di_maria
Paxtakor1 - Paxtakor2 2:1
+20   
02 апр 21:11:19
Dusik_Barsa
Baxriddin Murodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Labanov bosh ro‘lda teatr tamom shu to‘pni ham qaytara olmasa
Kelushilgan oyin doimgidek afsayt kormaydi bu mol sudyalar labanov masqaraboz
+20   
02 апр 20:31:54
Shaxbozjon Nasaf
TOSHKENT-IBN-SINO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OLG'A PAXTAKOR OLG'A XALQ JAMOASI PAXTAKOR FAQAT G'ALABA KUTAMIZ OLG'A TOSHKENT, ICHI QORA G'ALAMISLANIKINI ACHISHTIRIBTASHA.
Халк жамосига хакамлар хам мухлислик килади сан кайси миййанг Билан Халк жамоаси дейсан УМТЖдан бошка Халк жамоаси йук Узбда хакамни килган ишини куриб шуни галаба дейсанми шармандаликку бу Сербияда 1 йарим йил бериб йуборибди судяга шунака голга олиб келган хатоси учун ПФЛдан талаб киламиз кани курсатишсин Куч ........ Да еканини
+19   
02 апр 21:30:02
YAKKARCHA
Ман халол ўйин тарофдориман ех афсус ешшак барибир ешпклигича қоллаи
+19   
02 апр 21:28:06
Fortunaa
Шароф гол урган вазиятда Лобанов ҳам бориб табриклаши кк эди, қучоқлаб.
+19   
02 апр 20:45:55
Гайбулло
Диёр кузингни оч бу уйин спектакл булибди уйинни узим курмадим яни тоза уйин булмаганини вилоятлардаги дустларим гапиряпди уят бунака киб халкни алдаб нимага эришаркан Пахтакор футболчилари эсиз давлатни пули буларга халкни алдаш учун бериларканда
+19   
02 апр 19:54:35
JORJ BEST
Лабанов нима қилди ўзига ўзи киритиб қўйдими тўпни))
+18   
02 апр 21:25:25
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Пахтакорни мухлисларини хаммаси интернетдан жамоасини ўйинини тамоша қилишади.
+18   
02 апр 20:37:11
Насаф 2020
Бундай қилиб мудиялик қилганда кўра Пахтага 3 очко езиб кўринглар кўрмаймиз хам сўкмаймиз хам
+18   
02 апр 20:31:34
Shaxbozjon Nasaf
TOSHKENT-IBN-SINO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OLG'A PAXTAKOR OLG'A XALQ JAMOASI PAXTAKOR FAQAT G'ALABA KUTAMIZ OLG'A TOSHKENT, ICHI QORA G'ALAMISLANIKINI ACHISHTIRIBTASHA.
Халк жамосига хакамлар хам мухлислик килади сан кайси миййанг Билан Халк жамоаси дейсан УМТЖдан бошка Халк жамоаси йук Узбда хакамни килган ишини куриб шуни галаба дейсанми шармандаликку бу Сербияда 1 йарим йил бериб йуборибди судяга шунака голга олиб келган хатоси учун ПФЛдан талаб киламиз кани курсатишсин Куч ........ Да еканини
+18   
02 апр 20:29:25
Насаф 2020
Шарманда биринчи голни кўринг Пахтакор шунчалик шармандалик билан галаба қозондим деб бош кўтариб юрийди. Мен холим мухлисан ликин Пахтакорни қачангача судиялар тортиб юрийди. Пахтакорни асосий юзини ОЧЛда кўрамиз. Эй хакамлар ўндан кўра Пахтакорни стадиенида супириб юр. Пазор
+18   
02 апр 19:47:22
Odilov Adham
Paxta uyinchisiga Metalurg uyinchisini ozginga futbolkasi tegib ketgani uchun sariiq katishka oldi qoyil erkotoy paxtachilar bu yil ham hakamlar bilan birga har doimgidek
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика