UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Японияда тажриба оширишади Янгиликлар

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Японияда тажриба оширишади

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий урғу футбол бошқарувидаги кадрлар масаласига эътибор бериш, ташкилотнинг шаффофлигини ошириш, ошкораликни таъминлаш, миллий чемпионат тизимини тубдан янгилаш, янги таҳрирдаги Регламентга кўра клубларга нисбатан талабларни кучайтириш қаторида, футболи ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қисқа муддат ичида БАА, Қатар, Япония, Жанубий Корея, Франция, Испания каби  қатор мамлакатларга сафар уюштириб, улар билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришишга, меморандумлар имзолашга муваффақ бўлди.

Дастлабки сафарларидан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида Японияга уюштирилганди.   Умид Аҳмаджоновнинг  Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашуви чоғида  Ўзбекистон ва Япония  Футбол Ассоцияциялари ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув асосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, ўзига хос мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФА ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки давлат футболи  мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасидаги ишларни йўлга қўйиш кўзда тутилганди.

Меморандумга жавобан шу йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилиши режалаштирилган. Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Қайд этиш лозимки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган. Семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад клубларимиз вакиллари учун ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва ўрганганларини ўз клубларида татбиқ қилишдан иборат.

ЎФА ва Жей-Лига ўртасидаги муносабатлар шу билангина чегараланиб қолмайди. Икки давлат Футбол Ассоциацияларининг келишувидан ўрин олган яна бир тадбир шу йил март ойининг дастлабки ўн кунлигида ташкиллаштирилиши мўлажалланмоқда.

4-11 март кунлари мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга сафар этиши режалаштирилмоқда. Мақсад, юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзолари 7 март куни Жей-Лига учрашувларидан бирини томоша қилишлари, 8 март куни япониялик малакали мутахассислар семминарларида иштирок этишлари, Жей-Лига майдонида ўтадиган Япония U-14 терма жамоаси машғулотларини кузатишлари, 9-10 март кунлари ҳудди шундай тадбир U-15 ва U-18 термалари иштирокида давом этиши, 10 мартда эса семинар ҳамда Жей-Лига ўйинлари учрашувларини томоша қилиш белгиланган. Шунингдек, ўзбекистонлик делегациянинг таклиф ва саволлари бўйича ҳам режалар тузиш имконияти борлиги маълум қилинган.  


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика