Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Сўғдиёна"дан устун келиб, 3-ўринга кўтарилди

Sherzod Nurmatov
2 май 2026, 20:55
Суперлига 11-туридан жой олган учрашув якунига етди.

“Бухоро” – “Сўғдиёна” 2:1

Бухоро. “Бухоро ФА” стадиони. 19:00

Гол: Тимур Мамасидиқов (Владимир Родич) 13’, Шерзод Эсанов (Тимур Мамасидиқов) 57’ – Жасур Жалолиддинов 60’

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Дусчанов

Захира ҳаками: Диёрбек Амонов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

🔵 "Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (88.Доминик Бегич, 82), 11.Тимур Мамасидиқов (70.Оғабек Маҳмадаминов, 88), 17.Жавоҳир Рўзиев (8.Анваржон Жўраев, 82), 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қайюмов, 74).

Захира: 34.Мелиев,4.Нодирбек Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 14.Алишер Хайруллаев, 21.Михеил Башелеишвили.

⚪️ “Сўғдиёна”: 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Александар Больевич (23.Сардор Ҳошимов, 75), 9.Фейсал Мулич, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (11.Отабек Жўрақўзиев, 65), 17.Оллаберган Каримов, 22.Абдулазизхон Абдурашидов (77.Ойбек Нурматов, 75), 29.Амирбек Саидов (70.Жасурбек Жалолиддинов, 46), 32.Нодиржон Сойибов (42.Сардорбек Эркинов, 46).

Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев, 21.Тохирбек Тўхтасинов.

🟨 Огоҳлантириш: Сардорбек Эркинов (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Зарба! Эркиновнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

88. “Бухоро”да алмаштириш: Мамасидиқов ўрнига Маҳмадаминов туширилди.

85. Ууух! Жалолиддиновнинг 18 метрдан ерлатиб берган зарбаси сал ноаниқ чиқди. 💥

82. “Бухоро”да 2 та алмаштириш: Рўзиев ўрнига Жўраев, Убайдуллаев ўрнига Бегич баҳсни давом эттиради.

80. Жўрақўзиев жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамга эътироз билдирмоқда. Бош ҳакам ҳеч нарса йўқлигини айтди.

75. “Сўғдиёна”да 2 та ўзгариш: Абдурашидов ўрнига Нурматов, Больевич ўрнига Ҳошимов майдонга тушди.

74. "Бухоро"да алмаштириш: Родич ўрнига Қайюмов туширилди.

71. Аҳадов Убайдуллаев билан ҳаводаги курашда қатнашди, ҳужумчи жабрланди.

65. “Сўғдиёна”да алмаштириш: Қаҳрамонов ўрнига Жўрақўзиев туширилди.

65. Захирадан тушган Эркинов Убайдуллаевни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди. 🟨

63. Улуғбек Бакаев ён ҳакамга кескин эътирозлар билдирди.

60. ГОЛ! Жалолиддинов жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди — 2:1! ⚽️

57. ГОЛ! Мамасидиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Эсанов оёғи билан дарвозага киритди — 2:0! ⚽️

55. Ууух! Каримовнинг айланма зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 💥

53. Зарбааа! Родичнинг пасидан сўнг Мамасидиқов дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.   

51. Ууух! Рўзиев қанотдан олдинга интилган Больевични йиқитди. 💥

49. Ууух! Мамасидиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Эсанов чап оёқда дарвозага йўналтирди, сал ноаниқ. 💥

48. Зарба! Эсановнинг зарбасидан кейин тўп Аҳадовга тегиб майдонни тарк этди.  

47. Ууух! Хайруллаевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 💥

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. “Сўғдиёна”да 2 та ўзгариш: Саидов ўрнига Жалолиддинов, Сойибов ўрнига Эркинов туширилди. 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Муличнинг чалқанча услубдаги зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Мухторовга тегиб Ҳамроевга бориб тушди. 

42. Больевичнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Филипович бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

40. Муличнинг пасидан кейин Қаҳрамонов тўпни тўхтатмасдан зарба берганди, бироқ у ҳимоячиларга тегиб қолди. Сал туриб рефери офсайд борлигини маълум қилди. 

37. Зарба! Хайруллаевнинг олисдан берган зарбаси кутилганидан анча ноаниқ кўриниш олди. 

35. Ҳакам Филиповичнинг аҳволи билан танишди, у бироз аввал Жўрабоев билан ҳаводаги курашда қатнашиб, жабрланганди. 

33. Оллаберган Каримов Эсанов билан тўқнашувда жабрланганди, ҳакам унинг ҳолидан хабар олди. 

31. Аҳадов тўпни узоқлаштириш мақсадида уни тепди, бироқ тўп Родичга тушиб қолди, у ҳам барибир тўпни йўқотди. 

28. Бу гал Саидов Мулични қулай пас билан таъминламоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

26. Ууух! Больевичнинг Саидов томон кетаётган қулай пасини Ҳамроев эгаллаб олди. 💥

23. “Бухоро” фан-клуби жамоани фаол равишда қўллаб-қувватламоқда. 

21. Зарбаа! Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбасини Миркович қайтаришга эришди. 

20. Қобилов бу гал Убайдуллаев билан тўқнашди. Ҳакам асабийлашган ҳар икки футболчига оғзаки тушунтириш берди.  

17. Эсанов қанотдан олдинга борди ва бурчакда Қобилов томонидан йиқитилди. 

13. ГОЛ! Мамасидиқовнинг ҳимоячиларни чалғитиб, ўнг оёқда йўллаган айланма зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди — 1:0! ⚽️

10. Рўзиевнинг Родич томон узатган пасидан кейин тўп майдонни тарк этди. 

6. Зарбаа! Муличнинг олис масофадан жарима зарбаси орқали тепган тўпи ноаниқ кетди. 

4. Ууух! Велько Филиповичнинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Аҳадов хавфни бартараф этди. 

2. Маълум бўлишича, қайднома бўйича асосий таркибда майдонга тушиши керак бўлган Дориев ўрнига Больевич стартдан ўрин олган. 

1. Учрашув бошланди! 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф