

Суперлига
20-тур
“Бунёдкор” – “Сурхон” 0:1
Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исоқов
Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамрақулов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Элнур Дониёров
Назоратчи: Вадим Агишев
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Гол: 0:1 – 77, Торнике Дзебниаури (Комронбек Юсупов)
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев (42.Абдулҳамид Икромов, 87), 14.Шаҳзод Неъматжонов (18.Наримон Аҳмаджонов, 70), 21.Носир Абдусаломов, 27.Ислом Анваров, 39.Фаҳриддин Муҳаммадов (31.Абдураҳмон Сулаймонов, 78), 44.Алижон Бекмуротов, 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 88.Миркомил Аннаматов (17.Музаффар Олимжонов, 78)
Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 19.Миркомил Муродов, 56.Абдулқодир Мирфайзиев, 74.Иван Букрин.
"Сурхон": 25.Отабек Боймуродов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (27.Муҳаммадали Мусаханов, 88), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 11.Ричард Фрайдей, 15.Диёр Рамазонов, 17.Сарвар Абдуҳамидов, 18.Беҳруз Ўктамов (23.Комронбек Юсупов, 71), 19.Фарруҳ Қодиров (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 53), 21.Торнике Дзебниаури (41.Абдураҳмон Даминов, 88), 66.Беҳрўз Шайдулов.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 13.Азамат Нуруллаев, 31.Камронбек Эргашев, 70.Фарҳодбек Салихжонов.
Огоҳлантиришлар: Диёр Рамазонов (25), Амир Тўрақулов (85)
Четлатиш: Ислом Анваров (67)
🏁 90+6-дақиқа. Ўйин якунланди! Бош ҳакам Олим Тўйчибоевнинг финал ҳуштаги янгради. Муросасиз ва курашларга бой ўтган учрашувда бир киши кўп бўлиб ўйнаган "Сурхон" сафарда "Бунёдкор" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Тошкентликлар эса ўз майдонида имкониятни бой берди.
⏱️ 90-дақиқа. Асосий вақт якунига етди. Иккинчи бўлимда юзага келган тўхталишлар ва VAR кўриги ҳисобига бош ҳакам ўйинга 6 дақиқа вақт қўшиб берди.
88-дақиқа. "Сурхон" мураббийлар штаби ҳам иккита ўзгаришни амалга оширди: Достонбек Турсунов ўрнига Муҳаммадали Мусаханов, учрашувдаги ягона гол муаллифи Торнике Дзебниаури ўрнига эса Абдураҳмон Даминов майдонга тушди.
87-дақиқа. Мезбонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди: Сардор Абдунабиев захирага олинди, унинг ўрнига майдонга Абдулҳамид Икромов туширилди.
🟨 85-дақиқа. Учрашувда навбатдаги сариқ карточка. Майдон марказида Ричард Фрайдейга нисбатан кескин ўйин кўрсатгани учун "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
78-дақиқа. Ҳисобда ортда қолаётган "Бунёдкор" сафида бир йўла иккита ўзгариш амалга оширилди: Миркомил Аннаматов ўрнига Музаффар Олимжонов майдонга тушган бўлса, Фаҳриддин Муҳаммадов ўз ўрнини Абдураҳмон Сулаймоновга бўшатиб берди.
⚽ 77-дақиқа. ГОЛ! "Сурхон" ҳисобни очди! Меҳмонлар қанот орқали чиройли комбинация уюштирди: Ричард Фрайдей тўпни жарима майдончаси ичига узатди, янги майдонга тушган Комронбек Юсупов эса тўпни орқароқда қулай позицияда турган Торнике Дзебниаурига ташлаб берди. Грузиялик легионер ерлатиб йўллаган аниқ зарбаси билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1.
71-дақиқа. "Сурхон" сафида навбатдаги ўзгариш: Беҳруз Ўктамов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Комронбек Юсупов ўйинга қўшилди.
70-дақиқа. Мезбонлар таркибида ўзгариш: майдонда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" сафида Шаҳзод Неъматжонов ўрнини Наримон Аҳмаджоновга бўшатиб берди.
68-дақиқа. Четлатишдан сўнг белгиланган жарима зарбасини "Сурхон" футболчилари бевосита дарвоза томон йўллади. Аммо жарима майдончаси бўсағасидан амалга оширилган зарба "Бунёдкор" ўйинчилари ҳосил қилган жонли деворга тегиб қайтди.
🟥 67-дақиқа. Баҳсда кескин бурилиш! Бош ҳакам Олим Тўйчибоев VAR монитори орқали вазиятни синчковлик билан қайта кўриб чиқди ва офсайд бўлмаганини аниқлади. Натижада рақибни либосидан тортиб йиқитган "Бунёдкор" ҳимоячиси Ислом Анваровга сўнгги умид фоли учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. Мезбонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.
63-дақиқа. Баҳсли вазият: "Сурхон" ҳужумчиси Ричард Фрайдей рақиб жарима майдончасига кириб бораётган пайтда Ислом Анваров уни либосидан тортиб йиқитди. Бироқ бош ҳакам ушбу вазиятдан аввал меҳмонлар аъзоси офсайдда қолганини қайд этиб, ўйинни тўхтатди.
57-дақиқа. Мезбонлар яна бир бор олис масофадан дарвозани нишонга олишга қарор қилди. Носир Абдусаломовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди ва тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
53-дақиқа. "Сурхон" таркибида илк ўзгариш: Фарруҳ Қодиров ўрнини Мирмақсуд Мирусмоновга бўшатиб берди.
49-дақиқа. "Бунёдкор" жамоаси ҳужумга ўтди. Амир Тўрақулов жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади – тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
⏱️ 46-дақиқа. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев иккинчи бўлимни бошлаб берувчи ҳуштакни чалди. Жамоалар майдонга қайтди ва баҳс давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилмаган – 0:0.
⏸️ 45+2 дақиқа. Ҳакамнинг ҳуштаги янграб, биринчи бўлим якунланди. Томонлар муросасиз ва ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлса-да, ҳозирча ҳисоб очилмади – жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олишмоқда.
🔥 45-дақиқа. Биринчи бўлим сўнгида "Сурхон"дан хавфли вазият! Достонбек Турсунов бурчак тўпини жарима майдончаси ташқарисида турган Беҳруз Ўктамовга узатди. Ўктамов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба йўллади, бироқ "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов яна бир бор ўз ўрнида тўпни эгаллаб олди.
🔥 35-дақиқа. "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ҳумоюн Шербўтаев жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага аниқ йўллади. Аммо "Бунёдкор" посбони Абдумавлон Абдужалилов маҳорат кўрсатиб, хавфли зарбани қайтаришга эришди.
30-дақиқа. "Сурхон"нинг ҳужуми: Ричард Фрайдей ўнг қанотдан тезлик билан олдинга силжиб, жарима майдончаси ичига узатмани амалга оширди. Бироқ "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов чаққонлик кўрсатиб, тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди.
🟨 25-дақиқа. Учрашувда дастлабки сариқ карточка кўрсатилди. "Сурхон" аъзоси Диёр Рамазонов рақиб ҳужумчиси Шаҳзод Неъматжоновга нисбатан хавфли ҳаракат қилгани учун бош ҳакам Олим Тўйчибоев томонидан огоҳлантирилди.
🔥 23-дақиқа. Мезбонларда хавфли вазият! "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тўпни тезкорлик билан узоқ масофага, олдинга интилаётган Фаҳриддин Муҳаммадовга оширди. Натижада ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, тўпни бош билан унинг устидан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.
15-дақиқа. Ўтган дақиқалар давомида "Сурхон" вакиллари кетма-кет бир нечта бурчак зарбаларини амалга оширди. Бироқ стандарт вазиятлар мезбонлар дарвозаси олдида жиддий хавф туғдирмади – "Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди.
8-дақиқа. "Сурхон" футболчилари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Жарима майдончаси ичига оширилган тўпга меҳмонлар вакили зарба йўллади, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тўпни ўйинга киритади.
⏱️ 1-дақиқа. Бош ҳакам Олим Тўйчибоевнинг ҳуштаги янгради ва "Жар" стадионида "Бунёдкор" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилди. Жамоалар дастлабки дақиқалардан майдон марказида фаол ҳаракатларни бошлади.



