

Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг йиллик режаси ҳам тақдим этилди.
Унга кўра, ушбу терма жамоа 16-31 май кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ва 2та халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинди.
Қизиғи тақвимга кўра, "Олимпик" клуби 16, 22 ва 27 май кунлари Суперлига доирасидаги ўйинларни ўтказиши керак. Жуда катта эҳтимол билан ушбу ўйинларнинг учаласи қолдирилади.
Маълумот учун, 1 июнь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
9-тур
16 май
Олимпик - Локомотив
10-тур
22 май
Олимпик - Навбаҳор
11-тур
27 май
Металлург - Олимпик




