Суперлига-2021. Алмаштириб бўлмас икки дарвозабон

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2021, 10:30
2021 йилги Суперлигамиз ўз якунига етиб бормоқда.

Ортда қолган 24та тур давомида фақат икки футболчи барча ўйинларни тўлиқ, ўзгаришларсиз ўтказгани эътиборга молик. Уларнинг иккаласи ҳам дарвозабон.

"Қизилқум" посбони Игнатий Нестеров ва "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов 24та ўйиннинг барчасида тўлиқ 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди. Агар улар сўнгги икки турда ҳам шундай натижа қайд этишса мавсумни ўзгаришларсиз тўлиқ ўтказишган бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›