UZ

Сўнгги янгиликлар

07:51Гибралтар терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет 2 ўйинда ғалаба қозонди   1 07:45Неймар қойилмақом кўрсаткич қайд этмоқда   0 07:20Ўртоқлик ўйинлари. Колумбия Коста-Рикани таслим қилди, АҚШ Перуни юта олмади   1 02:35Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум, Хабиб Мэйвезерга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  7 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Бельгия - Голландия учрашувида дуранг ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. Германия гол урди, бироқ мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  6 01:25Модрич: "Ҳеч қачон Месси билан бир жамоада ўйнамасам керак"  2 01:00Ўртоқлик учрашуви. Бразилия сўнгги дақиқаларда Аргентинани мағлуб этди  15 00:11Лопетеги Модричнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди  3 23:57Чоршанба куни "Барселона" футболчиси судда қатнашади  4 23:40Феликс Санчес: "Ноодатий об-ҳаво бизга ноқулай келди"  10 23:15Эктор Купер: "Нафақат футболчиларнинг, балки менинг ҳам терма жамоадаги ўрним кафолатланмаган"  40 23:15Ўртоқлик учрашуви. Эронни Жанубий Америка термаси ҳам тўхтата олмади  4 23:12XX Futbol. Олимпия термамизни ким бошқаради?  7 22:47Миллатлар лигаси. Франция - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  8

Суперлига-2018. Қуръа ташланди Янгиликлар

Суперлига-2018. Қуръа ташланди

Футбол бўйича 2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир соат 15:15да бошланади. Ушбу саҳифа орқали қуръа ташлаш маросимининг матнли трнасляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



1-тур
Бунёдкор - АГМК
Пахтакор - Сўғдиёна
Нефтчи - Насаф
Бухоро - Қўқон-1912
Қизилқум - Локомотив
Металлург - Навбаҳор

2-тур
АГМК - Навбаҳор
Локомотив - Металлург
Қўқон-1912 - Қизилқум
Насаф - Бухоро
Сўғдиёна - Нефтчи
Бунёдкор - Пахтакор


Биринчи давра тақвими билан танишинг. МАНБА



- ПФЛ вакили Алексей Фролов қуръа жараёни ҳақида маълумот беради: 1. Тақвим изчил кўринишда тузилган бўлиб, иккинчи давра баҳслари 1-турда ўзаро ўйнайдиган клубларнинг “уй” – “сафар” тизимида ўрин алмашиш кетма-кетлигида бошланади ва шундай давом эттирилади.
2. Ўйинлар тартиби “Бергер” тизими бўйича аниқланади.
3. Бир минтақа клублари ўз уй ўйинларини бир турда ўтказмаслигини инобатга олиш зарур: “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Қўқон-1912” – “Нефтчи”, “Олмалиқ” – “Металлург”.
4. Агар бир минтақада клублар сони 2тадан кўп бўлса, у ҳолда ўйинлар бир кунга сурилади.
5. “Уй” – “сафар” тартибида мос келмайдиган жуфтликлар рақами 1-7; 2-8; 3-9; 4-10; 5-11; 6-12.  

1. “Локомотив” ўз рақамини тортади, “Пахтакор” рақамини автоматик тарзда олади.
2. “Олмалиқ” ўз рақамини тортади, “Металлург” рақамини автоматик тарзда олади.
3. “Қўқон-1912” ўз рақамини тортади, “Нефтчи” рақамини автоматик тарзда олади.
4. “Насаф”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сўғдиёна” ўз рақамларини тортишади.
5. Агар бирор клуб ўзидан олдинги иштирокчи тортган рақамлардан бирини тортса, ўша рақам саватчадан олиб ташланади ва у клуб бошқатдан янги рақам тортади.
   


- Равшан Эрматов: Хитойда ўтган Осиё чемпионати финалини муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томоша қилганлари футболга берилаётган эътибор қанчалик эканлигини тушуниб олиш мумкин. Мухлислар футболимиз зерикарли бўлиб бормоқда дейишмоқда. Суперлигамиз янада қизиқарли бўлиши учун ҳакамларнинг ҳам ёрдами керак. Анча йиллардан буён бир даражага ўрганиб қолган футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар кейинги даражага чиқишлари учун вақт керак. Энди футболимиз динамик ва тезкор бўлишига умид қиламиз. 2018 йилдан бошлаб Президентимиз айтганларидек ҳалол футбол бўлади деб ўйлайман. Барчага янги мавсумда омад тилайман.


- Миллий чемпионатимиз формати 16та клубдан 12та клубга ўзгартирилди. Эндиликда Суперлига жамоалари икки босқичда, дастлаб икки даврадан иборат уй-сафар тизимида баҳс олиб боришади. Иккинчи босқичда эса, жамоалар ўз ўринларидан келиб чиқиб, 1-6 ўринлардаги жамоалар ҳамда 7-12-ўринлардаги жамоалар яна иккита гуруҳга бўлинадилар ва уй-сафар тизимида майдонга тушадилар.

Бунда “олтин очко” қоидаси амал қилади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоаларнинг 7-12 ўринлардаги жамоалар билан ўтказган учрашувларидаги барча натижалар чиқариб ташланади. 1-6 гача бўлган жамоалар ўртасидаги ўйинлар очколари сақлаб қолинади. Шунингдек, 7-12 ўринлардаги жамоалар очколари ҳам худди шундай тарзда ҳисобланади.

Про-лигада 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлигага тўғридан тўғри йўл олади. Суперлигада 12-ўринни олган жамоа Про-лигага тушиб кетади. Про-лигадаги 2 ва 3- ўрин соҳиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўринлардаги жамоалари билан ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

- ПФЛ бош директори Омон Ғофуров: ЎФА ва ПФЛ номидан барча барчани янги мавсум билан табриклайман. Бу мавсум аввалгиларидан кўп жиҳатдан фарқ қилади. Ўтган мавсумларда чемпионатимиз савияси пастроқ эди, шу боис томошабинлар ташрифи кам эди. Чемпионатимизга бўлган қизиқишни кўтариш учун қўлдан келганича ишлар қилинди. Бу йилги чемпионат яхши савияда ўтиши учун ПФЛ ва ЎФА томонидан кенг кўламли ишлаб олиб борилмоқда. Бу йилги чемпионатда титул ҳомий бўлиши кутилмоқда.

- Тадбир бошловчиси Даврон Файзиев қуръа ташлаш маросимини очиб берди.

- Барча меҳмонлар ўз жойларини эгаллаб олишди. Тадбир бошланишига оз қолди.

- Бу йилги Суперлигада 12та клуб иштирок этади.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

+9   
03 фев 15:26:01
Old city boyS
Essiz DINAMOOOOO SAMARQANDD shuncha Muxlisss
+8   
03 фев 16:20:06
Odil Abdullaev
Самарканд Динамо нефтчидан яхшикор уринда якунлани нега нефтчи Динамо емас шунга тушунмайман
+6   
03 фев 15:41:19
Ardito
Sementchi ni sharoiti yo'q edi, professionallik bu , hafa bo'lishmasin , olg'a bos Neftchi!
+6   
03 фев 15:31:11
футбол шархи
Расмни куриб, Спорт лотони 12 талиги чикибдими дебман :)
+5   
03 фев 15:46:54
I♡Arsenal
2018-yildan boshlab Super ligada "QO'G'IRCHOQ TEATR"larini emas yaxshi ma'nodagi "TRILLER" bahslarini ko'raylik.Yashasin halol va jozibali FUTBOL!
+5   
03 фев 15:39:58
ynwa
Navbahor Lochinlari mish mlya...
+4   
03 фев 16:40:31
Uchqunbek
Хайр Машьал, хайр халол футбол, хайр спорт принциплари. Ольга НАСАФ !!!
+3   
03 фев 16:03:01
samdinamo_sam
куси очетба кери хар биягаро
+3   
03 фев 16:00:56
Ильхом Иноятов
Болельшикойи Самарканд Шухрат боя дошта бутылкаба мишинонеми
+3   
03 фев 15:33:15
Taymurlan
Bu O'zbekiston bo'sa O'zbek ligasi bo-sa bu nimasi O'zbek tushuntrsa bo'masmikan bu orisga balo bormi
+2   
03 фев 21:02:14
Sergio Kun Agüero
Хонмирзо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил Тошкент клубларига очиқчасига ён босилмаса керагов
Balkim gap undamas lekin nimaga mashal ciqarildi shu savolga kim javob beroladi ociqca poraxurlik emasmi bu qaysi davlatda yil oxirida reglament uzgaradi yana qaysi davlatda 7 urinni egallagan,jamoa ligadan ciqarilib oxirgi urinni egallagan jamoa quwiladi yana nima emish kelishilgan holda sementci bilan kelishib ikta jamoa bitta qilinganmish maqsad nima bundan aytila man notugri fikr bildirommanmi,mayli shurtan ciqarildi fifa jazolaganmish fifani bowqa ishi yumi shurtanni jazolashdan kuchli busa mayli uynasin kuramizda hammasini: man kimnidir tanqid qilish niyatim yu prosta hamma bir kuzda kurilsin teng xuquqli busin aytishadiki dust acitib gapirar dushman kuldirib uzimizni uzimiz qacongaca aldab yuramiz rahmat hammaga omad tilayman
+2   
03 фев 17:24:07
Abdulaziz Ulashev
Neftchi Paxtakor kabi klublarni muxlislari xafa bumaylaru bu klublarni tarixi guzal hozir faqat nomi qoldi
+2   
03 фев 17:01:29
Akobir DINAMO
AFZALKHAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima essiz dinamo kuchli 11 taliga kiromadimi tamom)
Neftchi so'diyona xam kuchli 11 talikka kirolmagandi
+2   
03 фев 16:45:02
Jurabek.uz-2208
Paxtakor chempion!!!!
+2   
03 фев 16:21:35
Fecro
Sergio Kun Agüero фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima uchun muborakning mashal jamosi yuq degan savolga kim javob beradi Neftchi kimni urnida uynayopti Sugdiyonachi a bu ociqca porahurlik emasmi qashqadaryoga nisbatan noxaqlik bu qani toshkent jamosini uyini pleyoff dan utolmadiki Nasaf yirik galabaga erishdi kuchi yetsa al garafani yutsin bitta baxona tayyor hali mavsum boshlanmagan lekin mavsum boshlanme uzbekiston olimpia terma jamosi osiyo chempioni buldi nasafdayam mavsum boshlangan yuq edi yirik galabaga erishdi
Xaqiqat buganda xam Neftchi tushib ketmasligi keragidi uzi Shurtanni Fifa jazoladiku shunga Neftchi qolish keagidi bular ogoxlantirmay 12 jamoa buladi deb Neftchi va boshqa kamanlarni tushirib yuboryatodi yaxshiyam Semenchi uzimizniki shunga kelishgan xolatda 1 jamoa bulib olishdi shunga xadeb yeglormelar eplasalarin Nasaf bilan mashalni bitta jamoa qilib olarin xameni osilganing Neftchi sanlar oldin Mashal xodimlaridan surachi nima bugan aslida biror shikali bordurki Birorta mashal xodimi intirvy bermadi znachit ayb mashal xodimlarini uzida san Neftchiga osilguncha Mashal xodimlaridan sura nima bulganini
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  271
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  69
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  52
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг