UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ростдан ҳам Погба ва Моуриньо урушиб қолганга ўхшайди ВИДЕО  2 19:35Диёр Имомхўжаев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига адашаётгани рост"  6 19:26"Манчестер Юнайтед" футболчиси мэмлар қурбонига айланди ФОТО  2 19:11Уругвайда Оскар Табареснинг ҳайкалини ясашмоқчи бўлишганди, аммо...  4 18:40"Атлетико" ҳимоячиси "Реал" билан ўйнайди  2 18:37Карикатура: Бугун Англияда "Титанлар жанги"  7 18:16Olamsport: Ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон байроқдори маълум, Санжар чорак финалда ва бошқа хабарлар  0 18:05Иккинчи лига. Сурхондарёда "комедия"  16 17:41Қозоғистон. "Жетису" дуранг ўйнади, Жепаров захирадан майдонга тушди  3 17:35Карикатура: Лэмпард Моуриньони "қулатиб юборди"  5 17:31Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди  11 17:28Михаэль Баллак 42 ёшда. Унинг фаолиятига фотосаёҳат  8 17:14MLS. Тонгда Давид Вилья - Швайнштайгер тўқнашуви бўлади  2 17:04"Tashkent Open". Нигина, Бушар ва бошқалар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 16:51Бундеслига: Кўпчилик учун зерикарли, аммо қизиқ ўтиши кафолатланадиган ўйинлар анонси  2

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема Янгиликлар

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Суперкубоги учун баҳсда майдонга Мадриднинг икки клуби "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари тушишади.

Жамоа бошқарувини яқинда қўлга олган Лопетеги учун оғир синов, мавсум деярли бошланди. "Реал Мадрид" бош мураббийи, ўзидан аввал клубда ишлаган ҳамкасблари каби қийин танловни амалга ошириши ва юлдуз футболчилардан баъзиларини асосий таркибдан ташқарида қолдиришга мажбур. Баск танлови қандай бўлади ва у бу вазифани қанчалик уддалайди бугун биринчи синовда кўриб оламиз.

Испаниянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланмиш "Marca" мураббий қўллаши мумкин бўлган вариантларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрган. Лопетеги ярим ҳимоя ва ҳужумдаги 6 ўринга, 7 нафар номзодни қандай сиғдиради? Лопетеги учун куннинг асосий бош оғриғи шунда.

1. Каземиро захирада қолса...


Бу жуда жиддий қадам бўларди. Сабаби айнан Каземиро сўнгги йилларда энг муҳим ва таркибдан олинмайдиган футболчи ҳисобланарди. Каземиро майдон марказида балансни таъминлайди, лекин Лопетеги тўпга кўпроқ эгалик қилиш, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни хоҳлайди ва бу йўлда юқори прессингга мурожаат қилади. Шу сабабли ҳам мураббий марказда Иско, Кроос ва Модрич учлигини танлаши мумкин.

2. Асенсио захирада қолса...


"Реал Мадрид" янги мавсумда шубҳасиз Марко Асенсиодан умиди катта. Аммо, Лопетеги майдоннинг марказий қисмида зичлик юзага келтиришни исташи мумкин, бунда Бэйл ва Бензема ҳужумчи ролида бўлса, уларнинг ўртасида, орқароқда Иско ҳаракат қилади. Бундай тактика "Реал"ни тезкорликдан айиради, лекин прессинг амалга оширишда қўл келиши мумкин.

3. Бензема захирада қолса...


Лопетеги "тўққизлик"сиз ҳаракат қилиб кўриши мумкин, лекин бунинг эҳтимоли жуда кам бўлган вариантлардан бири.

4. Модрич захирада қолса...

Катта эҳтимол билан, Лука Модрич ўйинни захира ўриндиғида бошлайди, чунки у жамоага яқинда қўшилди ва машғулотларни бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Таҳминимизча, узоқ мавсум ва оғир ЖЧ дан сўнг, футболчи ҳали чарчоғи чиқмаган ва 100% тайёр эмас.

"Марса" талқинига кўра тахминий таркиблар:

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лопетеги иложи борича охиригача асосий таркибини сир тутишга ҳаракат қиляпти. Бу нарсани машғулотда Навас ва Куртуанинг алмашишидан ҳам, мураббий кўплаб футболчиларнинг олдига келиб, индииндивидуал суҳбатлар ўтказганидан ҳам сезиш мумкин.


Спортс.ру сайтидан Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Рейтинг: +28   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  253
The Best. Йилнинг энг яхши футболчиси - Лука Модрич! The Best. Йилнинг энг яхши футболчиси - Лука Модрич!
Лондонда ўтказилган The Best маросимида "Йилнинг энг яхши...  110
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг