

"Ливерпуль" "Олд Траффорд"да 66 фоиз вақт давомида тўпни ўзида ушлаб турди ва мағлуб бўлди. Бу эса футболни бошқачасига ўйнаш мумкинлигига ишорадир. МЮ вертикаль ўйнамоқда, кейинчалик ўйинни ташлаб юборади ва барча ишни рақибига топшириб қўяди. Аммо якуний ишни ўзлари бажаришади.
МЮнинг бундай ғалати турдаги ўйин услубини танлаётганидан ҳайронман. Уларнинг ҳаракатлари кўзни қувонтирмайди. "Олд Траффорд"дагиларга фақатгина натижа керак. Ҳа, улар ғалаба қозонишди, бунинг учун "Юнайтед"га тан бериш керак", - деди Сунесс.




