Суарес: "Сўнгги йилларда "Барселона"га ўтишни орзу қилганман"

Narzulla Saydullayev
19 авг 2014, 17:29
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес, сўнгги йиллар давомида "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни орзу қилганини тан олди.
"Барселона"дан таклиф олганимда, жавобим қандай бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаганман. Бу ердалигимдан хурсандман. Сўнгги йиллар давомида "Барселона"га ўтишни орзу қилганман. Бу ерда Златан Ибрагимович ва Давид Вилья каби буюк ҳужумчилар ўйнашган.

Мен чақирувни қабул қилдим ва энди менга катта жавобгарлик юкланди. ЖЧ-2014даги воқеага келадиган бўлсак, мен юз берган ҳодисадан афсусдаман. Ўшанда мен депрессияда эдим. Хозирда мен яна шундай воқеа юз бермаслиги учун ишлаяпман" - дейди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес "Барселона" билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва ҳозирда Жоржо Кьеллинини тишлагани учун диквалификацияни ўтамоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›