Суарес "Олтин бутса" учун курашда Роналдудан узоқлашди

Narzulla Saydullayev
21 апр 2014
"Ливерпул" ҳужумчиси Луис Суарес "Олтин бутса" учун курашда Криштиану Роналдудан узоқлашди.
"Норвич"га қарши ўйинда гол урган уругвайлик ҳужумчи 60 балл тўплади (30та гол), Роналду ҳисобида эса 56 балл (28та гол) бор.

"Эльче"га гол урган "Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста ҳисобидаги балларни 54тага етказиб олди.

Кеча "Атлетик" дарвозасини ишғол қилган Лео Месси ҳисобида 52 балл бор.

Роналду бу мавсумда яна 5та ўйин ўтказади, Месси ва Коста 4та, Суарес эса 3та ўйин ўтказади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: soccer.ru