Суарес Неймар билан бир хил маош олмоқчи

Aslanov Jasurbek
5 окт 2016, 07:31
«Барселона» ўз ҳужумчиси Луис Суарес билан 2019 йилда тугайдиган шартномани узайтириш борасида музокара ўтказмоқда.
Суарес янги шартномага кўра Неймар билан бир хил маош олмоқчи. Уругвайлик футболчи айни пайтда йилига 10 миллион евро олади, Неймар эса 16 миллион евро ишлаб топади.   

Иккала томонни бу талаблар қониқтиради ва яқин орада шартнома узайтирилгани ҳақида расман хабар берилади.

«Барселона»да энг кўп маошни Лионель Месси олади - 21.2 миллион евро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›