Суарес ЖЧ-2014да Кьеллинини тишлаб олмоқчи бўлгани ёдингиздами?
18 фев 2024 11:26
Янгиликлар
Суарес ЖЧ-2014да Кьеллинини тишлаб олмоқчи бўлгани ёдингиздами?
Айнан шу воқеа туфайли Луис "Реал Мадрид" эмас, "Барселона" сафига бориб қўшилган.
Ўша даврни ёдга оларкан, Суарес қуйидагиларни айтиб берди:
"Жаҳон чемпионатидан аввал "Реал Мадрид" мен билан шартнома имзолашни истаганди ва барчаси режадагидек кетаётганди… Улар Бенземани "Арсенал"га сотиб юбормоқчи бўлган ва бу борада ишлар олиб борилаётганди. Мундиаль бошлангач, пойгага "Барса" ҳам қўшилди.
Кьеллини билан юз берган вазият туфайли "Мадрид" қизиқиши пасайди, аммо "Барселона" аксинча, янада кўпроқ куч билан мени ўз сафига қўшиб олишга уринди... Шундай қилиб, олдимда иккита вариант бор эди ва мен "Барселона"ни танладим, сабаби буни аввалдан орзу қилардим".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар