Суарес "Гремио"дан қачон кетишини маълум қилди

Omonjon To`xtamirzayev
31 июл 2023
"Гремио" ҳужумчиси Луис Суарес йил охирида клубдан кетади.

Футболчи бу ҳақида матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биринчидан, клуб таклиф қилганидек икки йил жамоада қолмоқчи эдим. Бунга жисмонан ҳам кучим етишига кўзим етаётганди. Бироқ ҳозир вазият ўзгарди, Ўзим, клубни алдамаслигим зарур. Кейинги йил "Гремио"га улар мендан кутаётган нарсани бера олмаслигим мумкин. Бразилия футболидаги ритм ва юкламалар баъкилар ўйлаганидек ўта енгил эмас. Агарда жамоа Либертадорес кубогига чиқа олганида, яна кўплаб ўйинлар бўларди. Клубдагилар мени тўғри тушунишди, бунинг учун уларга алоҳида раҳмат айтаман.

Мени анча эски жароҳатим бор ва буни барча билади. Мен буни яширмайман ва клуб барчасидан хабардор эди. Бразилия футболида эса барчаси анча тез ва тикланишга вақт жуда кам. Мен ўн беш кун майдонга тушмадим ва бу менга анча ёрдам берди".

Аввалроқ уругвайлик форварднинг товон пули 70 млн евро эканлиги айтилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: relevo.com