Суарес Диего Форландан ўзиб кетди

3 апр 2019, 09:07
“Барселона” кеча сафарда “Вильярреал” билан 4:4 ҳисобида дуранг қайд этди.

Каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга, Луис Суарес ўйиннинг сўнгги дақиқасида муаллифлик қилди. Бу Суарес учун Ла Лигадаги 129-гол бўлди. Натижада Луис ватандоши Диего Форланни (128 та гол) қувиб ўтиб, Ла Лигада энг кўп гол урган уругвайлик ҳужумчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta