Суарес "Барселона"га гол урса, уни қандай нишонлашини айтди

Mirjalol Normatov
10 окт 2020, 10:41
"Атлетико" форварди Луис Суарес "Барселона" раҳбариятидан норози эканлигини ва ушбу жамоага қарши ўйинда гол урадиган бўлса қандай нишонлашини айтди.

"Барселона"дан мен ҳам оилам ҳам жуда қаттиқ ҳафа бўлганмиз. Менинг жамоага керак эмаслигимни, режаларга киритилмаётганимни раҳбарият расман айтмагунча, мен билан ҳеч ким суҳбатлашмади ва ушбу гапларни бошқа бегона шаҳслардан эшитдим, матбуотда ўқидим. Бош мураббийнинг қўнғироғига қадар менга ҳеч нима дейишмади. Ўша суҳбатга қадар Куман билан 10 кунлик таниш эдим.

Агарда "Барселона"га гол урсам, бақириб, ақлдан озадиган даражада югурмайман, шунчаки бармоғим билан кимнидир кўрсатаман. Ўша куни барчасини кўрасиз", - деди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal