Строотман ва Перотти “Ливерпул”га қарши ўйнамайди

2 май 2018, 08:50
Ўйинчилар римликларга ёрдам бера олмайди.

Бугун оқшомда “Рома” ўз уйида “Ливерпул”га қарши майдонга тушади. Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, Кевин Строотман ва Диего Перотти ушбу учрашувда иштирок этмайди. Иккала ўйинчи ҳам тўлиқ соғайишга улгура олмаган.

Маълумот учун биринчи учрашув Юрген Клопп шогирдларининг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Рома” расмий сайти