Стивен Жеррард АПЛ шон-шараф залидан ўрин олди

Alisher
20 май 2021
"Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Англия Премьер-лигаси шон-шараф залига кирди.

Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар бермоқда. Англиялик шон-шараф Залининг еттинчи иштирокчисига айланди.

Бунга қадар ундан англияликлар Алан Ширер ва Фрэнк Лэмпард, французлар Тьерри Анри ва Эрик Кантона, ирланд Рой Кин ва нидерландиялик Деннис Бергкамп ўрин эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жеррард 1998-2015 йиллар давомида "Ливерпуль" клуби шарафини ҳимоя қилган.


AlisherMuallif
Manba: premierleague.com