Стивен Жеррард "Ал Иттифоқ"ни тарк этади

Administrator
29 янв 2025, 21:24
Мураббий Саудия Арабистони клубидан кетади.

"Ал Иттифоқ" бош мураббийи Стивен Жеррард раҳбариятга клубни тарк этмоқчи эканини маълум қилди. Клуб Жеррардни бўшатгани йўқ, мураббийнинг ўзи шахсий сабабларга кўра шу қарорга келган.

"Ал Иттифоқ" Жеррарднинг қарорини ҳурмат қилмоқда ва шартномани бекор қилиш бўйича иш олиб бормоқда. Мураббий Саудия Арабистони билан алоқаларни узмоқчи эмас, келажакда у футболни ривожлантириш дастурларида ишлаши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano