

Олдинроқ хабар берилганидек, Стерлинг "Манчестер Сити" билан янги шартнома борасида музокараларни тўхтатди ва қишда "Барселона"га ўтмоқчи, сабаби ўзини жамоанинг муҳим бўлаги сифатида ҳис қилмаяпти.
"Мен Стерлинг учун мамнунман. У ажойиб формага кириб олди ва ҳар бир ўйинда жамоага фойда олиб келмоқда. Аминманки, у асосий таркибдаги ўрин учун курашишда давом этади ва ўзининг энг яхши сифатларини кўрсатади", - дейди Гвардиола.
26 ёшли Стерлинг жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.



