Стекеленбург дастлабки дақиқалардан рекорд ўрнатди

Aslanov Jasurbek
14 июн 2021, 00:22
Нидерландия дарвозабони Мартин Стекеленбург Евро-2020 доирасида Украинага қарши терма жамоанинг асосий таркибида майдонга тушди.

38 ёш 264 кунлик посбон ўз мамлакатининг Жаҳон ёки Европа чемпионатида иштирок этган энг ёши катта футболчиси бўлди.

Илгари ушбу рекорд собиқ дарвозабон Эдвин ван дер Сарга тегишли эди — у Евро-2008'да сўнгги ўйинини ўтказганида 37 ёш 236 кунлик эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›