UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04"Қизилқум" - "Олмалиқ" учрашувидан фотожамланма  3 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:40Испания чемпионати. “Сельта” сафарда тўртта гол урди, “Лас-Палмас” мағлубиятга учради  3 23:27“МЮ” яқин кунларда Де Хеа билан шартномани узайтиради  4 23:09Россия чемпионати. “Зенит” сафарда “Краснодар”дан устун келди  0 23:01Фолланднинг “дубл”и “Байер”га йирик ғалаба келтирди  2 22:52“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади  3 22:42Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди  6 22:15Аларио дебют ўйинида гол урди ва....  2 21:57АПЛ. "Ньюкасл" "Брайтон"га кичик ҳисобда ютқазди  1 21:51Испания. "Хетафе" "Вильяреал"га тўртта гол киритди  0 21:39"Ювентус" ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  3 21:24Иордания U-16 Осиё чемпионатига чиқди, Ўзбекистонни фақат ғалаба қониқтиради  74 21:15"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!  234 21:14Мане: "Ливерпуль" АПЛ ва Европанинг исталган жамоасини мағлуб эта олади"  34

05 авг 16:35
Янгиликлар

Стефан Эл-Шаарави: “Аллегри ўйин услубимни ўзгартиришимни хоҳламоқда”

Стефан Эл-Шаарави “Audi Cup” ўйинидан кейин Италиянинг бир қанча йирик нашриётларининг саволларига жавоб бериб ўтди.
“Милан”дан кетмаслиги хақида

Мен ҳеч қачон кетишга яқин бўлмаганман. Доимо ўз қароримга ишонганман ва ҳаттоки жамоани алмаштириш хақида ўйламаганман. Мен “Милан”га болалигимдан мухлислик қиламан ва шунинг учун ҳам шу ерда ўйнаяпман  бу орзунинг амалга ошиши. Мен ҳеч қачон кетмайман ҳаттоки Мадриднинг “Реал” жамоаси таклиф қилса ҳам. Мен бу ерда кўпроқ қолишни хоҳлайман ва “Милан” тарихини ёзмоқчиман.

Балотелли хақида

Марио ва мен шунчаки жамоадошлардан ҳам яқинроқмиз. Биз ҳақиқий дўстлармиз. Биз тез-тез вақтимизни биргаликда ўтказамиз ва буни олдин ҳам айтганман. Менинг ўйиндаги муаммоларим унга боғлиқлиги ҳақида одамлардан бу ҳақда гапиришганини эшитмаганман. Орамизда ҳеч қандай қизғанчиқлик йўқ. Мен Марио билан ҳам усиз ҳам яхши ўйнай олишимга ишонаман. Ва мен йигирма ёшли ўйинчи хар хафта гол уролмаса ҳам буни меъёр деб ўйлайман.

Ўйин услуби ҳақида

Массимилиано Аллегри менга чап томондан марказга қараб ҳаракат қилишимни айтди. У ўйин услубимни озгина ўзгартириб кўпроқ ҳужумчи сифатида ҳаракатланишимни хоҳламоқда. Энди мен бошидан бошлашим керак. Мени бунга иштиёқим баланд.

Аллегри билан можаролар ҳақида

Вазиятни ёритадиган бўлсам  Аллегри билан ҳеч қандай жанжал бўлмаган. “Наполи” билан ўйинда мени захирада қолдирганида у сабабини ва ўз ғоясини тушинтирди. Ва мен буни хотиржамлик билан қабул қилдим. Мен захирадалигимда бундан жанжал яратишим шарт эмас. Мен футболда ҳамма нарса тезда ўзгариб кетиши мумкинлигини тушунаман, у ёки яхши томонга ёки ёмон томонга ўзгариши мумкин.

“Манчестер Сити” билан бўлган ўйин хақида

Бизнинг ўнта ўйинчимиз бу ўйинда иштирок этолмади. Агар бизнинг кучли таркибимиз бўлганида умуман бошқача ўйин бўларди. Лекин хар қандай вазиятда ҳам бизнинг ўйинимиз биз ҳеч қачон таслим бўлмаслигимизни исботлади.

Нянг хақида

У аллақачон Италия А Сериясида ўйнай олишини исботлади, лекин унга вақт керак. Ўйлашимча Мбайе “Милан”га кўп нарса бера олиши мумкин.


Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  350
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: