

Бугун терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Қатарга етиб боради ва бўлажак учрашувларга жамоани ўзи тайёрлайди.
Шунингдек, бугун «Ланс» клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам Қатарга етиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец октябрь ойидаги учрашувларда соғлиғидаги муаммолар сабабли терма жамоамиз билан бирга эмасди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни Қатарга қарши баҳс олиб боради.



