UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  0 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  3 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  7 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  19 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди? Янгиликлар

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидаги биринчи рақиб КХДР ҳақида ҳам савол берилди.


- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичида КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказади. КХДР "сирли жамоа" десак ҳам бўлади, улар ҳақида маълумот топиш осон вазифа эмас. Биринчи рақибимиз қандай ўрганилди?

- Бир нечта ўйинларини томоша қилдим, аммо сиз айтиб ўтганингиздек, КХДР "сирли жамоа". Рақибимизда йиғин ўтказиш учун етарлича вақт бор эди ва улар биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларга эга, лекин биз рақибдан яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим. Яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак ва бу жуда муҳим роль ўйнайди.

Аслида нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳозирги дамда айрим футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган бир пайтда, қолганлар кам ўйнамоқда ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу муаммо мени ўйлантиряпти. Катта ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Сўнгги уч йилда сифатли селекция ишларини олиб бордик.

Мақсадимиз — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу ҳақда уч йилдан бери гапириб келамиз. Уч йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичида иштирок этмаганди. Терма жамоа таркибидаги кўпгина футболчилар ушбу саралашдаги иштирок улар учун сўнгги имконият эканлигини яхши билишади. Футболчилар билан ҳам Шимолий Корея жамоасини таҳлил қилиб чиқамиз, бироқ биз қайси жамоага қарши ўйнашимиз ҳақида кўп ҳам қайғуришимиз керак эмас. Биз ўзимиз нима қилишимиз кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирсак тўғри бўлади. Футболчилар ҳам сўнгги уч йил давомида нималарга қодир эканликларини билиб олишди. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига. 



Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика