

Футболчи билан ижара шартномаси жума куни имзоланиши кутилмоқда. Халилович ўтган йил Загребнинг «Динамо» клубидан сотиб олинган эди.
У ўтган мавсумни тўлиғича «Барселона Б» жамоаси сафида ўтказди. Ален 30та ўйинда 4та гол урди ва Қирол Кубогида «Барселона» асосий таркибида майдонга тушди.



