

Бироқ, Тошкентда ўтган турнинг марказий АГМК - "Локомотив" учрашуви эфирга берилмади. "Спорт" телеканали режасига кўра, ҳар учала учрашув ҳам жонли эфирда намойиш этилиши керак эди.
Бироқ стадион ва МТРК оралиғида сигнал алоқасида муаммо юзага келиб, репортаж эфирга кетмади. Айни ҳолат учун жавобгарлик МТРК ва "Спорт" телеканали зиммасида эмас! Алоқа учун масъул ташкилот бор ("Uztelecom" АЖ).
Телеканалимиз ходимлари мазкур учрашувни ёзиб олишди. Учрашув 18 август куни соат 09:00дан бошлаб "Спорт" телеканалида эфирга узатилади!", - деб ёзилади Спорт ТВнинг телеграмдаги расмий каналида.



