"Спартак"дагилар Остон Ўруновнинг расмий сайтдаги профили йўқ бўлиб қолгани ҳақида маълумот берди

Mirjalol Normatov
11 июл 2021, 12:55
"Спартак" алоқаларни ривожлантириш бўлими директори Антон Фетисов клуб расмий сайтида Остон Ўруновнинг профили йўқ бўлиб қолгани ҳақида гапирди.

"Оддий хато. Остоннинг профили сайтга қайтарилади. Шунчаки клуб юз йиллик юбилейга янги системага кўчиб ўтишни режалаштирган ва бундай хатолар яна бўлиб туриши мумкин", - дейди Фетисов.

Футболчи 2020 йил ёзида "Уфа"дан сотиб олинганди. Унинг клуб билан келишуви 2025 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›