Спалетти "Ювентус" билан 5:1 ҳақида: "Ўйинни биз назорат қила олдик"

Aziz Tukhtamuradov
14 янв 2023, 08:26
"Наполи" бош мураббийи Лучано Спалетти "Ювентус" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг (5:1) ўз фикрларини билдирди.

- Жамоа юқори темпда ажойиб ўйин ўтказди. Бу биз бажаришимиз лозим бўлган иш эди. Ажойиб оқшом, мухлислар ҳам яхши қўллаб туришди. 


- 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба ким учун чорлов бўлади?

- Энг аввало ўзимиз учун: кўпчилик "Ювентус"дан озгина бўлса ҳам азият чеккан. Чунки "Юве" билан ўйнаганингда гигант билан тўқнашасан. 

Ўйинни биз назорат қилдик ва ғалабага лойиқ бўлдик", - деди Спалетти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: TMW