Сўнгги ўриндаги "Манчестер Юнайтед" қандай ҳолатда плей-оффга чиқиши мумкин?

Aziz Tukhtamuradov
30 ноя 2023, 08:28
"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқиш учун имкониятларни сақлаб қолмоқда.

5 та турдан сўнг жамоа А гуруҳида 4 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. "Бавария" 13 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Копенгаген" ва "Галатасарой" 5 очко тўплаган.

Агар МЮ сўнгги турда "Бавария"ни ютиб, "Галатасарой" ва "Копенгаген" дуранг ўйнайдиган бўлса, манчестерликлар плей-оффга йўл олишади. 

Сўнгги тур ўйини 12 декабрь куни ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia