

"Жамоадошларим ва мухлисларимиз билан фахрланаман. Ишқибозлар учун афсусдаман, улар биздан кўпроғини кутишган эди. Бундай якунлаш оғир, аммо бу футбол, яна олдинга юришимиз керак" - дейди Сон Хён Мин.
"Уэмбли"даги жавоб учрашувида "Тоттенхэм" "Ювентус"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафидаги ягона голга Сон Хён Мин муаллифлик қилди. Турин клуби сафида Гонсало Игуаин ва Пауло Дибала гол уришга муваффақ бўлди.



