

"Эмери — фаолиятимдаги энг яхши мураббий. Мен шундай ўйлайман. Чунки, унинг бошқарувида прфессионал футболчи сифатида сезиларли ўсишга эришдим. 2 ва 3 йил олдингига нисбатан тезкор ўйинчига айландим. Кўпроқ ўйлаб, тўғри қарор қиладиган бўлдим. Боиси, мураббийлар штаби биз билан ҳар жабҳага эътибор қаратган ҳолда ишлайди", - дейди Папастатопулос.

Эслатиб ўтамиз, 2013-2018 йиллар мобайнида Сократис "Боруссия Д" клубида ўйнаган ва 2015 йилга қадар Юрген Клопп билан ишлаган.



