UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01А Серия. Кастровиллининг голи "Фиорентина" ғалабасини таъминлади  0 22:40"Бавария" — электромобилларни бошқаришга ўтган биринчи клуб   3 22:38АПЛ. "Лидс" - "Фулхэм" 4:3  1 22:35РПЛ. "Урал" - "Зенит" 1:1  0 22:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" 1:2 (матнли трансляция)  65 22:23Расмий хабар: "Тоттенхэм" Бэйлни ижарага олди   6 22:15Расман: "Тоттенхэм" "Реал"дан Регилонни сотиб олди   4 22:00Зидан Йовичга маслаҳат берди  6 21:35"Андижон" 12та ўйинда умуман гол ура олмаган легионер ҳужумчи билан хайрлашди  6 21:35Жоан Гампер Кубоги-2020. “Барселона” – “Эльче”. Асосий таркиблар  3 21:33"Зомин" футболчиси Абдумутал Турсунқулов: "Қаердадир омад, қаердадир куч етишмади"  0 21:30Бундеслига. “Боруссия Д” – “Боруссия М” баҳси старт олди (онлайн ҳисоб)  3 21:24Александр Ежов: "Футболчиларимни биринчи очко билан табриклайман"  0 21:10Расмий хабар: “Ливерпуль” навбатдаги трансферни эълон қилди  11 20:58АПЛ. “Лидс” иштирокидаги баҳсда яна 7та гол урилди ва бу сафар Бьелса шогирдлари ғалаба қозонди  17

“Сочи” “Ростов” билан ўйин қолдирилишига қарши ва техник мағлубият талаб қиляпти. Валерий Карпин билан катта интервью Янгиликлар

“Сочи” “Ростов” билан ўйин қолдирилишига қарши ва техник мағлубият талаб қиляпти. Валерий Карпин билан катта интервью

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин "РБ-Спорт" нашрига берган интервьюсида 23-турда "Сочи"га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин атрофидаги вазиятни шарҳлади.

Эслатиб ўтамиз, ростовликлар 15 июнь куни жамоанинг 6 нафар аъзосида коронавирус ижобий натижа бергани ҳақида РФУ ва РПЛ раҳбариятига хабар қилганди. РПЛ президенти Сергей Прядкиннинг кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, бу вазиятда регламент кўриб чиқилмайди - учрашувни қолдириш фақат рақибнинг розилиги билан амалга ошиши мумкин. "Сочи" ушбу ўйин қодирилишига қарши ва 19 июнь куни ўйнашга тайёр. РПЛ учрашувларни ўтказиш регламентига биноан, ўйинни қолдириш қарорига келиши мумкин эди.

"РПЛ нима учун ўзи қарор чиқармаётгани ва "Сочи"га қулоқ тутаётганини тушунмаяпман"

- Ўйинни қолдириш бўйича "Сочи" билан келишиб олиш таклифига қандай муносабатда бўлдингиз, акс ҳолда сизларга техник мағлубият ёзиларкан.

- Муносабатим турлича. Биринчидан, нима учун ўйинни қолдириш бўйича кимдандир рухсат олишимиз керак? Ҳозирги вазиятда "Сочи"дан ўйинни кейинга қолдиришга рухсат сўрашимиз керак экан. Низом(регламент)да, форс-мажор ҳолатларида ягона ташкилот қарор қабул қилади - бу РПЛ дейилган. РФУ эмас, "Ростов" ёки "Сочи" эмас, фақат РПЛ.
Иккинчидан, худди шунга ўхшаш вазият "Сочи"да кузатилган, уларда бир қатор футболчилар томоқ оғриғига дуч келган. Ўша ҳолатда, РПЛ - бу форс-мажор ҳолати эканлигини тан олган ва ўйинни кейинга қолдиришга қарор қилган. Агар одатдаги пайтларда томоқ оғриғи ёки бошқа касаллик форс-мажор деб ҳисобланса ва глобал миқёсдаги COVID-19 форс-мажор деб ҳисобланмаса, унда мен нимани форс-мажор деб аташ кераклигини тушанмайман. Урушними?
Регламентда коронавирус билан касалланманг, акс ҳолда техник мағлубият ёзилади дейилмаган. Клуб қоидаларнинг қайси бандини бузганлигини бизга тушунтириб беришсин. Чемпионатнинг амалдаги регламентида ўйинни қолдириш учун жавобгарлик клубларнинг ўзаро келишувларида эмас, балки РПЛ зиммасида эканлиги айтилган.
Учинчидан, форс-мажор ҳолати туфайли ўйинни қолдириш мумкин, айниқса, тақвимда бўш саналарни топиш мумкин бўлган паллада. Кубок баҳслари қачон бўлиб ўтиши маълум, кўпчилик ўша вақтга кўчириш имконияти мавжудлиги ҳақида гапирмоқда. Нега бундай қилинмаётгани номаълум.

"Сочи"нинг позициясидан ҳайратдамисиз? Клуб ўйинни қолдиришга тайёр эмас.

- Менимча, РПЛда "йил фейр-плейи" ғолиби аллақачон аниқ. Бу жамоа аввалроқ, худди бизнинг аҳволимизга тушган... "Ростов" Сочига ўйнагани келсин деяётганларни мен мутлақо тушунмайман - улар ўз футболчиларининг соғлиғи ҳақида ўйламайдими? Улар инфекцияни юқтириб олишлари мумкин-ку! Асосийси, уч очкони қўлга киритишми?

"Қўпол қилиб айтганда, биз қамоқдамиз – ҳатто коридорга ҳам чиқаришмаяпти"
- Сочида соғлом бўлганлар билан ўйнашга тайёрмидингиз?

- Биз эртага парвоз қилишга ва ўйнашга тайёрмиз. Аммо биз карантиндамиз, бу ерга бизни Роспотребнадзор юборган. Албатта, биз вирус аниқланмаган, мавжуд таркиб билан ўйнашга тайёрмиз. Бироқ биз боролмаймиз, чунки бизни чиқаришмайди.

- Сиз базадамисиз?
- Ҳа, ўз хоналаримизда ўтирибмиз, ҳатто ҳеч ким коридорга чиқмаяпти. Қўпол қилиб айтганда, биз қамоқдамиз.

- Ҳозир сизлардан ким тест оляпти?
- Карантинга олинганимиздан кейин тестни Роспотребнадзор ўтказмоқда. Бунгача ўқув машғулотлари қайта тикланган пайтдан бошлаб, ҳар 2-3 кунда тест олинди. Биз регламентга амал қилдик, кичик гуруҳларда машқ қилишни бошлаб, ҳар 2-3 кунда бир марта тест топширдик. Ҳаммаси яхши эди, ижобий натижалар йўқ қайд этилмаганди. Касалланганларни аниқлаганимиз яхши бўлди, аксинча бўлганида ёмон бўларди, Сочида ўйнаб, вирусни рақиб жамоа вакилларига ҳам юқтирардик.

- Сизнингча, жамоангиздаги футболчилар қандай қилиб вирусни юқтириб олишди?
- Бир футболчимиз мулоқот орқали касалланган, кейинчалик маълум бўлишича, оила аъзосидан юқтирибди. Аммо айтайлик – дунёда 8 миллион одам касалланди, кўпчилик, бу қандай содир бўлгани ва қаердан юқтириб олганини билмайди. Ҳаммамиз изоляцияда ўтирдик, етказиб бериш учун маҳсулотга буюртма бердик, вирус етказиб берувчи шахс орқали юққан бўлиши мумкин. Шахсан ўзим барча қоидаларга амал қилдим, ҳамма маҳсулотларни дезинфекцияловчи салфеткалар билан артдим. Аммо бу юқтириб олмайман дегани эмас.



"Ростов" қандай нотўғри иш қилганини ҳалигача тушунмаяпман"
- Чемпионатни ўтказиш қоидаларига қарасак, саволлар туғилади. Биринчидан, Роспотребнадзор жамоани ёпиб қўйган тақдирда, ҳаракатлар алгоритмида аниқ жавоблар йўқ, иккинчидан, агар мавсумни якунлаб қўймоқчи бўлсак, базада нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида аниқ ва қатъий тартиб йўқ.

- Буни ёзиб чиқиш мумкин. Аммо барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда вирус юқтириб олмаслигингизга кафолат бера оласизми? Ҳаттоки хавфсизлик чоралари қатъий белгиланган бўлса ҳам, ҳеч ким бунга кафолат бера олмайди. Вирус билан Бош вазир, мамлакат президенти матбуот хизмати раҳбари, "Спартак" эгаси касалланди. Буни атайлаб қилишмади-ку, улар барча хавфсизлик чораларига риоя қилишган. Инфекцияни юқтирган биринчи футболчимиз буни атайлаб қилмаган ва ҳатто базада ўтириб ҳам, қайсидир жойдан юқтириб олган бўлиши мумкин.

- Биринчи касалланган инсон Байрамянмиди?

- Ҳа. Вазиятни қарангки, шанба куни тест ўтказилган - натижа салбий. Якшанба куни кечқурун унинг ҳарорати кўтарилган. Душанба куни тестдан ўтган, буниси ижобий чиққан. Хоренни алоҳидалашди, бутун жамоа тестдан ўтди ва мана шундай натижалар қайд этилди. "Ростов" нимани нотўғри қилганини ҳалигача тушунмаяпман - биз регламентнинг барча қоидаларига амал қилгандик. Ўйинни қолдириш бўйича қўшимча қиламан: Европада бундай ҳолатлар мавжуд: Украинада, Италияда, Германияда - барчасида ўйинлар қолдирилди. Биз пандемия пайтида ўйнашга қарор қилдик, хавф-хатар ҳақида ҳамма биларди. Қандай қилиб суғурта қилиниш мумкин эканлиги ҳақида эса ҳозирга қадар ҳеч ким билмайди.

- Яна бир вариантлардан бири - футболчилардан яна тест олиш ва душанба куни тур доирасида ўйинни ўтказиш. Сиз бунга қандай қарайсиз?
- Асосий таркиб футболчиларининг ярми бўлмаган тақдирда ҳам, ҳар қандай вариантга розимиз. Биз ўйнашни хоҳлаймиз ва бунга тайёрмиз, аммо карантиндан озод қилишмайди. Бундай шароитда ўйинни ким ва қандай қилиб ўтказиши мумкин?

- Ўринбосарлар ёки академия билан ўйнашга нима дейсиз?
- Ўринбосарлар ва академияларнинг ўйинлари март ойида бекор қилинган. Март ойидан бери аксарият футболчилар майдонга тушишмади. Ёшлар ва "Ростов-2003" коронавирус учун синовдан ўтказилди, уларнинг натижалари салбий чиқди. Март ойидан бери машқ қилмаган 15-17 ёшли футболчилар Сочига йўл олишлари мумкин. Аммо у қандай кўринишга эга бўлади?

- Агар сиз улар билан ўйнасангиз, унда бу РПЛ эмас, балки цирк бўлади.
- Мен ҳам худди шу нарсани назарда тутяпман.

"Сочи" билан ўйинни қолдириш мумкин
- Муаммони ҳал қилиш истиқболи мавжудми? РПЛ ва РФУ Роспотребнадзор билан алоқага киришиб муаммоги ҳал қила оладими? Шунда сиз ёш болалардан иборат таркибга эмас, балки асосийга ўхшаб кўринадиган таркибга эга бўлардингиз.
- Ким ким билан боғланиши кераклигини аниқ билмайман. Аммо агар бир нечта салбий тест натижалари чиқчан футболчиларни карантиндан озод этишса, биз эртагаёқ Сочига учиб бориб, мавжуд таркиб билан ўйнашга тайёрмиз. Масалан, Смолов Испанияга борганида, 2 ҳафталик карантинга олинмаган ва тест топширган ҳолатида машғулотларга қўйиб юборилган. Айтмоқчиманки, тест бир нечта салбий натижаларни кўрсатса, 2 ҳафталик муддат мажбурий эмас. Лекин бу фақат менинг фикрим. Такрор айтаман - Сочидаги ўйинни қолдириш мумкин ва бунинг учун тақвимда жой бор.

- "Ростов"да карантинда бўлмаган, ҳеч бўлмаса битта футболчи борми?

- Ҳамма карантинда. Ҳатто гуруҳларга бўлиниб шуғулланганда ҳам, ўйинчилар барибир бир-бирининг ёнида югуришади, улар ҳам дарҳол карантинга олинади, албатта. Икки томонлама машғулотлар олиб бордик ва ўйнадик. Аммо мен тушунмаганим - агар биз чемпионатга тайёргарлик кўраётган бўлсак ва 7 кундан кейин ўйин ўтказадиган бўлиб турсак, қандай қилиб икки томонлама ўйин олиб боришни тақиқлаш мумкин?

- Мантиқан олиб қаралса, агар бошқалар синов ўйинларини ўтказаётган бўлса, нега сизлар икки томонлама ўйин ўтказолмайсиз.

- Ҳа. Синов баҳсларига келсак, уларнинг омадлари келди. Агар "Динамо" "Спартак" ёки "Локомотив"га қарши ўйнаганда коронавирус билан боғлиқ ҳолат юзага келса, шунда вирус битта жамоа эмас, иккита жамоага юқиши мумкин эди.


“Биз қайта тикланиш тарафдоримиз. Ўйин ўтказмоқчимиз ва спорт тамойилига кўра, қаерда бўлишмиз лозим бўлса, ўша ерда ҳозир бўлиш истагидамиз"

- Ҳозирги вазият жамоавий тайёргарликка қай даражада таъсир кўрсатмоқда?
- Бу биз машғулотларни бошлашимиздан олдин ҳам айтилган - барча ўйинлар жисмоний тайёргарлик нуқтаи назаридан қийин бўлади. Ростини айтсам, барча жамоаларнинг, шу жумладан, бизнинг ҳам аҳволимиз қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Ва энди, биз карантинда бўлсак ва хонани тарк эта олмасак, бу аниқ таъсир қилади. Аммо буларнинг барчасига қарамай, агар биз карантиндан озод бўлсак, ўйнашга тайёрмиз ва ўйнашни хоҳлаймиз.

- Аммо авалроқ, тикланишга тайёр бўлганини айтганлар "Сочи" билан келишув зарурлиги ҳақида гапиришмоқда. Маълум бўлишича, РПЛ шахсидаги регулятор муаммони ҳал қилишдан чекинмоқда?
- Регламентда форс-мажор ҳолатида ким қарор чиқариши белгилаб қўйилган. Ёки энди биз форс-мажор ҳолати нима эканлигини баҳслашиб ўтирамизми? баҳслашмоқчимизми? Пандемия ва коронавирус – форс-мажор ҳолати.

- "Ростов" олдин ҳам чемпионатнинг тикланишининг тарафдори бўлган ва бундан кейин ҳам шундай экан. Ушбу позициянгиздан афсусланмадингизми?

- Йўқ. Биз тикланиш тарафдоримиз. Ўйин ўтказмоқчимиз ва спорт тамойилига кўра, қаерда бўлишмиз лозим бўлса, ўша ерда ҳозир бўлиш истагидамиз.

- Ушбу вазиятдан қандай сабоқлар олдингиз?
- Ҳаётда ҳамма нарса, ҳар ким билан, ҳар ерда содир бўлиши мумкин - бу ягона дарс. Кимдир бирор нарсага риоя қилинмаганини айтиш, фақат бетарафларга хос. Дўконларга, худди бутун дунйодаги одамлар цингари чиқдик. Маҳсулотларни буюртма қилдик - ҳа, бутун дунё каби. Ростовни айланиб чиқмадик, чунки ҳамма жой ёпиқ. Ва сиз вирусни ҳар кимдан ва ҳар қандай нарсадан юқтириб олишингиз мумкин.

- "Сочи" билан ўйинни қолдириш имконияти бор деб ўйлайсизми? Сочиликлар учрашувни қолдиришга тайёр эмасликларини яна бир бор тасдиқлашди.

- "Сочи"нинг позицияси ҳеч кимни хавотирга солмаслиги керак. Форс-мажор ҳолатида қанақа "Сочи" позицияси? Маълум бўлишича, одамлар ҳатто ўз ўйинчиларининг соғлиғи ҳақида қайғурмайдилар. Менимча, улар "Ростов"нинг учиб бориши имконсизлигини била туриб, шу позицияда туришибди.

Рус тилидан Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика