

"Погба доимо турли жойларда бўлишга ҳаракат қиляпти. У жуда кўп ишни бажармоқчи. Поль уч тўрт рақибни алдашга, тўп билан қочиб кетишга интилмоқда. Аммо ҳозир у оддий ўйнаши керак. Айни дамда у "Манчестер Юнайтед" харид қилган футболчига ўхшамаяпти. Клуб беш нафарлаб рақибни алдаб тўққизталикка гол урадиган Мессини харид қилмаган. МЮ тўпни ўзида ушлаб тура оладиган футболчини сотиб олган. Погба иқтидорли ўйинчи, аммо у тўпга бир-икки марта тегиб, уни Златанга бериб, олдинга югурса бу ҳеч нарсага ярамайди" - дейди Скоулз.



