"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2024, 12:45
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" ёзда Савиодан бошқа харид амалга ошириши мумкинми, йўқлиги ҳақида саволга жавоб берди.

"Шаҳарликлар" 18 июль куни "Труа" ва Бразилия терма жамоаси вингери, ўтган мавсум "Жирона"да ижарада ўйнаган Савиони сотиб олган эди.

"Ҳозир трансферлар бўлмайди. Агар кимдир кетмаса, бошқа харидлар амалга оширмаймиз.

Таркиб сақланиб қолса, трансферларни амалга оширмаймиз" - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: City Xtra