

"Мен Гризманни бир неча кун олдин кўрдим. У ҳақиқатдан ҳам хурсанд эди ва кўриниб турибдики, у ҳозир ўз истаган жойда. Унинг истеъдоди бор.
У яхши, камтарин йигит ва жамоага мослашиб кетишни билади. У аста-секин жамоага қўшилиб кетади. У бахтли йигит ва мен уни муваффақиятга эришишига шубҳа қилмайман", - дейди Симеоне.
Шунингдек унга Месси ва Гризманн ўртасидаги ҳолат бўйича савол берилди.
"Бу муаммо Вальверденики, менинг эса ўз ташвишларим бор", - дейди "Атлетико" бош мураббийи.



