Симеоне: "Касильясни "Реал"даги энг яхшиси деганимда устимдан кулишган"

Aslanov Jasurbek
7 янв 2015, 11:19
"Атлетико" бош мураббий Диего Симеоненинг ҳисоблашича, "Реал" дарвозабони Икер Касильяс ўз даражасида фаолиятини давом эттиряпти.

"Касильяс "Реал"даги энг яхшиси деганимда устимдан кулишган. Аммо мен хато қилмаган эдим, чунки узининг асосий таркибдаги жойини қайтарди, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди. У кўп маротаба "Атлетико" билан ўйинда ижобий натижаларга эришган" - дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган "Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги баҳс "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›