UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  2 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Сифат Янгиликлар

Сифат

Бизда футбол мухлислари асосан уч хил тоифага бўлинади.

Биринчи тоифа вакиллари ўзбек футболини деярли кузатмайди. Уларга фақат европа футболи қизиқ. Иккинчи тоифа эса асосан ўзбек футболига қизиқади ва табиийки кузатиб боради. Мазкур тоифа вакиллари Европа футболини кўп ҳам ишқибози эмас. Учинчи тоифа эса европа ва ўзбек футболини бирдек кузатиб боради. Мазкур тоифа вакилларида европа ҳамда ўзбек футболини таққослаш ва солиштириш учун нисбатан холис фикр шаклланади.

Биринчи тоифа вакиллари нега ўзбек футболини кузатмайди? Бунга турли хил сабаблар мавжуд. Чемпионат савияси, даражаси, интрига ва ҳоказо. Бу тарафлама улар доим футболдан завқланиш учун кучлироқ чемпионатларга мурожаат қилишади. Чунки европада футбол сифати ва футболча маданият анча кучли.

Иккинчи тоифага мансуб мухлисларни асосан ўзимизнинг футбол қизиқтиради. Улар Европа миллий чемпионатлари ўйинлари вақтида ҳам ўзбек футболида бўлаётган баҳсларни биринчи ўринга қўйишгани туфайли доим стадионда вақтларини ўтказишади. Қачонки ўзбек футболидан ортиб қолишсагина телевизор қаршисидаги бошқа чемпионат ўйинларини томоша қилишлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқий жайдари, жонкуяр, содиқ ва фидоий футбол мухлислари. Уларга кўпроқ жонли футболни кўриш завқи қизиқроқ, ўз суюклилари ҳақида кўпроқ қайғуришади. Ички мавжуд интригани кўпроқ қадрлашади. Ҳамманинг таъби ҳар хил.

Учинчи тоифа мухлислар эса имкон қадар барча ўйинларни параллель кузатиб боришга, вазиятга қараб ўйинларни танлашга интилишади. Учрашувлар қиймати, аҳамияти ва қизиқлиги даражасидан келиб чиқиб ўз қизиқиш ва ишқибозликларидан келиб чиқиб футбол танлашади.


Уч хил тоифага мансуб ишқибозларнинг талаби ва диди ҳар хил. Биринчи тоифадагиларнинг талаби ўта юқорилиги сабаб  биздаги нисбатан анча ғариб ўйинларни кузатиш истаги йўқ. Иккинчи тоифа вакиллари эса талабдан кўра жонкуярликни биринчи ўринга қўйишади. Шу боисдан ҳам улар футболчилар томонидан таклиф этилаётган ўйинларни томоша қилиб боришмоқда. Айнан ўшалар туфайли ҳар доим стадионларимиз гарчи хувиллаб қолган тақдирда ҳам ҳақиқий фидоий ва содиқ мухлислар туфайлигина кўп бўлмасада доим ишқибоз тўплаб туради. Айниқса охирги 10 йил ичида мазкур тоифага мансуб ишқибозлар ҳурмати ўзбек футболи "йўқолиб" қолгани йўқ. Ҳар ҳолда жуда оз бўлсада стадионларда доим мухлислар топилиб турган. Учинчи тоифадагилар эса доим ўйин танлаш имкониятидан фойдаланиб келишган. Ўйин марказийлиги, принципиаллиги ва қизиқарлилиги билан уларни жалб эта олади.

Бу йилдан футболимизга бўлган қизиқиш мухлислар томонидан нисбатан ўсди. Табиий равишда. Ўтган йилгидек юзаки ва сунъий мухлисларни чорлаш анча пасайгани ва мухлислар ниҳоят ўзлари футбол кўриш учун стадионга келишаётгани қоғоздаги рақамларда эмас, балки ўйин давомида трибуналар жонли тўлаётганидан кўриниб турибди.

Бу борада учинчи тоифадаги мухлисларда танлов анча кенгайди ва шу боисдан ҳам чемпионатнинг илк ўйинларида стадионларда нисбатан ташриф кўпайди. Ҳозирча биринчи тоифага мансуб мухлисларнинг кўп қисмини ўзбек футболига жалб этиш қийинроқ. Уларнинг талаби катта ва жиддийроқ. Ҳозирги шароитда уларни тўлиқ жалб этишнинг имкони йўқ. Лекин иккинчи тоифадаги мухлисларни кўпроқ жалб этишни уддалаётган футболимиз шу йўлдан тўғри кетишни давом эттирса, яқин орада биринчи тоифадаги мухлисларнинг эътиборини ҳам қозониш имконияти туғилади.

Энди мақола сарлавҳаси ҳақида тўхталаман. Нега сифат деб номланди? Чунки айнан майдонларимизнинг сифатли ҳолатга келаётгани туфайлигина мухлислар истайдиган ва асосан европада томоша қиладиган чиройли комбинацион ўйинлар, сифатли футбол ва қизиқарли ўйинларни кўпайтира олишимиз мумкин. Ниҳоят бу йилдан эътиборан ПФЛнинг майдон сифати алоҳида жиддий талаб билан эътибор қаратгани натижасида деярли барча стадионларнинг майдон сифати кескин яхшиланмоқда. Айнан майдон сифати барча жойдагина яхши ҳолатга келсагина кейинчалик жамоаларимиз кўрсатадиган футбол сифати ҳам ўз-ўзидан ўсади.

Ўтган йили Шота Арвеладзенинг Намангандаги майдон ҳолати ҳақида гапирган гаплари кўплаб тролларга сабаб бўлди. Наманганда ва сафарда чиққанда "Пахтакор"нинг ўйинлари қовушмаганига кўпчилик футбол тушунчаси нисбатан пастроқ одамлар буни жамоанинг кучи ёки мураббийнинг нуноқлиги билан баҳолади. Ёки "Навбаҳор" нега уйида таслим этиб бўлмас деган саволга мухлисларидан ташқари майдон ҳолатининг ёмонлиги ҳам уларнинг фойдасига ишлаши ҳақидаги гапим кулгуга қолди. Ўшанда кулганлар бўлди. Лекин аслида вазият қандайлигини мана жамоанинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис келибоқ тан олди. Жамоа полизда шуғулланаётганини айтиб, оддий майдони йўқ жамоанинг мақсади ҳақидаги саволга ҳам ноўринлигини таъкидлади. Мўминжоновнинг меҳнатларини камситмаган ҳолда жамоанинг асосий "қуроли" сифатида рақибнинг улар кўниккан майдонда футбол ўйнолмаслиги фактори муҳим ўринлардан бирига чиққани аста-секин ҳаммага аён бўлди.

Чиройли, қизиқарли ва шиддаткор футболни талаб қилиш яхши. Лекин бунинг учун оддий элементар нарса идеал майдон керак бўлишини биз унутгандик. Бу ҳақида гапирган мураббий ёки футболчиларни баҳона ёки бошқа важларни келтириб майдон ҳақида гапирганларнинг оғзини "ёпишга" уринардик. Бу йилдан эса ниҳоят мазкур муаммога жуда катта эътибор қаратилди. Кўпчиликка гарчи водий жамоаларининг вақтинча майдонсиз қолаётгани муаммо туғдираётганини инобатга олсак ҳам, ПФЛ бу вазиятга алоҳида эътибор қаратгани бутун футболимиз фойдасига ишлашини инкор этиб бўлмайди.

Нега кўпчиликка "Насаф" жамоасининг кўрсатаётган футболи ёқади? Барча ишқибозлар "Насаф" иштирокидаги ўйинларда футболдан завқ олишгани ёзишади. Гарчи ҳар йили жамоадан етакчилар кетса ҳам "Насаф"нинг ўйин услуби ва кўрсатаётган футбол сифатига путур етмайди. Тўғри, бунга жамоада академия борлиги ва Рўзиқул Бердиевнинг аниқ йўналиши асосида жамоа ўз услуби ва фалсафасига эга бўлгани асосий сабаблардан бири. Лекин Бердиевнинг энг катта ютуғи ва талаби шундаки, мураббий истаган ва унинг фалсафасига мос бўлган футбол учун аввало сифатли майдон керак. Шу боисдан ҳам Қаршидаги майдон сифати доим идеал ҳолатда бўлади. Буни аввало Бердиевнинг ўзи назорат қилади. Арвеладзе келгач "Пахтакор"да ҳам бу нарса биринчи ўринга чиқди. Қосимов хоҳлайдиган футбол учун ҳам аввало сифатли майдон керак. Нафақат ўйин ўтказиш учун, балки машғулотларни ўташда ҳам сифатли майдонга эҳтиёж сезилади. Лекин бу жамоалар ўз уйларида яхшироқ ва сафарда бошқача ўйнашади. Чунки қолган майдонларнинг ҳолати бир аҳвол. Қачонки агарда барча жамоаларимиз ўйин ўтказадиган майдонлар ва машғулотлар майдони ҳолати сифатли ҳолга келтирилса, кейин чемпионат ўйинларимиз ҳам буткул бошқача даражада ўтади. Шундагина жамоаларимиз ҳам сифатли ва комбинацион футбол намойиш этишга ўрганишади.

Аслида Суперлигада майдон ҳолати муаммо бўлиб келганининг ўзи уятли. Лекин йиллар давомида клубларимиз ва футболимиздаги бош ташкилот ушбу муаммога ечим топа олмагани, айниқса эътиборсизлик билан қарагани "меваси" бу.

Ниҳоят бу йилдан аҳвол яхшиланмоқда. Бу ишни болалар футболидан бошлаб, Иккинчи лига, Про-лига ва албатта Суперлигада силлиқ давом эттирилса, яқин йиллар ичида чемпионатимиз ўйинлари сифати ҳам анча кўтарилади. Сифатли ва чиройли футбол кўрсатиш учун аввало мураббий ва футболчиларга шунга монанд шароит яратиш лозим. Биз эса уларга минимум ва мажбур бўлинган шароитни эндигина тўлиқ яхшилашга ўттик.

Ишонинг, қачонки мазкур муаммо тўлиқ ўз ечимини топса, аввало Сизнинг жамоангиз, бошқа жамоалар ҳам сиз ва биз истаган футболни кўрсатишни бошлайди. Кейин талаби юқори ва нозик мухлислар ҳам ўзбек футболида ўзлари истаган футболни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Шу боисдан ҳам барча ишда сон эмас, аввало сифат муҳим. Сифатни яхшилаш орқали мақоланинг дастлабки кириш қисмида тилга олинган биринчи тоифадаги мухлисларни жалб этишни уддаласа бўлади. Қоғоздаги сонга алданмасдан сифатга эътиборли бўлиш фойдалироқ.

Муаллиф :
Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика