

"Биз бу ўйинда куч ва асабимизни тўғри йўналтира олдик. Биринчи 20 дақиқада қолган 70 дақиқадан яхшироқ ўйнадик. Аввалига темпни биз ҳал қилдик, кейин рақиб устунликни қўлга олди. Албанияликлар бир киши кам бўлиб қолганида ҳам, вазият шундайлигича қолди.
Рақибга босим ўтказишимиз керак эди, аммо ҳамма гап ҳужумчиларда эмас. Ҳимоячи ва ҳужумчиларимиз ҳам ҳужумга фойда келтира олади. Шёр гол уриб буни исботлади. Дарвозабон Ян Зоммернинг ажойиб ўйини мени ҳайрон қолдирмади - у ёш, аммо жуда тажрибали посбон. Биз биринчи икки турда кейинги босқич масаласини ҳал қилмоқчи эдик. Ҳозирча буни уддалаганимиз йўқ" - дейди Петкович.



