Швайнштайгер янги жамоасида дебют ўйиндаёқ гол урди

Aslanov Jasurbek
2 апр 2017, 01:32
“Чикаго Файр” жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер жамоасининг “Монераль Импэкт” клубига қарши кечган баҳсида ўйинда ҳисобни очишга эришди.

Германиялик футболчи янги жамоасидаги дебют ўйинида учрашувнинг 17-дақиқасида боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишга эришди.

Швайнштайгер  21 март куни “МЮ”дан америка клубига кўчиб ўтди. Хабар қилишларича, у янги жамоасида йилига 4,5 миллион доллар ишлаб топади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›