Шупо-Мотингда коронавирус аниқланди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2021
"Бавария" ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотингда коронавирус аниқланди.

32 ёшли камерунлик футболчи касаллик ташхиси қўйилганига қарамай, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

2021/22 йилги мавсумда Шупо-Мотинг "Бавария" таркибида 12 ўйин ўтказиб, 8 гол урган ва 3 голга ассистентлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни форвард коронавирусга чалинган киши билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBayern