Шуҳрат Мақсудов: "Дурангдан қониқдик"

Sherzod Nurmatov
2 апр 2021
Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

-  Аввало, Ойбек Рустамовнинг бугунги таваллуд айёми билан табриклайман ва энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс мана шундай ўтишини тахмин қилган эдик. Қўқонда осон ўйин бўлмайди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳурматга лойиқ жамоа. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

- Бугунги дурангдан қониқдингизми?   

- Биласизми, юқорида айтиб ўтганимдек, Қўқонда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Ўйлайманки, албатта, дурангдан қониқдик. Афсуски, қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- Ҳал қилувчи зарбаларни йўллайдиган ўйинчи топилмаяпти. Буни устида ишланяптими? Кейин Иброҳим Томиванинг йўқлиги билиндими? 

- Тўғри савол бердингиз. Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, бироқ бир футболчига қараб қолиш яхши эмас. Мана бугун Миржаҳон Мираҳмадов ўйнади. Менимча, у ўз вазифасини яхши удаллади, озроқ омад келмади. 

- Жуда кўп вазиятларда ҳакамларнинг қароридан норози бўлдингиз. Улар ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ҳақида гапирмаган бўлардим, чунки ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Шу боис ҳакамлар тўғрисида ҳеч нарса дея олмайман.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia