Шуҳрат Мақсудов: "Дурангдан қониқдик"
02 апр 2021 18:59
Янгиликлар
Шуҳрат Мақсудов: "Дурангдан қониқдик"
- Ўйин ҳақида
- Аввало, Ойбек Рустамовнинг бугунги таваллуд айёми билан табриклайман ва энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс мана шундай ўтишини тахмин қилган эдик. Қўқонда осон ўйин бўлмайди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳурматга лойиқ жамоа. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.
- Бугунги дурангдан қониқдингизми?
- Биласизми, юқорида айтиб ўтганимдек, Қўқонда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Ўйлайманки, албатта, дурангдан қониқдик. Афсуски, қулай имкониятлардан фойдалана олмадик.
- Ҳал қилувчи зарбаларни йўллайдиган ўйинчи топилмаяпти. Буни устида ишланяптими? Кейин Иброҳим Томиванинг йўқлиги билиндими?
- Тўғри савол бердингиз. Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, бироқ бир футболчига қараб қолиш яхши эмас. Мана бугун Миржаҳон Мираҳмадов ўйнади. Менимча, у ўз вазифасини яхши удаллади, озроқ омад келмади.
- Жуда кўп вазиятларда ҳакамларнинг қароридан норози бўлдингиз. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмаган бўлардим, чунки ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Шу боис ҳакамлар тўғрисида ҳеч нарса дея олмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар