Шойқулов "Андижон"дан кетди

Alisher Ostonov
12 июл 2025
Ярим ҳимоячи Искандар Шойқулов "Андижон"ни тарк этди.

"Шуни маълум қилмоқчимизки, мавсум бошида сафимизга қўшилган иқтидорли ўйинчи Искандар Шойқулов билан амалдаги шартнома икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.

Шойқулов биринчи даврада "Андижон" таркибида Суперлигада 12 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та учрашувда майдонга тушди.

Биз Искандарга жамоамиздаги иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.


Alisher OstonovMuallif
Manba: "Андижон" матбуот хизмати