Шотландия термасининг янги сардори "Ливерпуль" футболчиси бўлади

Mirjalol Normatov
3 сен 2018, 20:29
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон Шотландия термасининг сардорига айланади.

Футболчи ўтган мавсум давомида анчагина ўсишга эришди ва янги мавсумда "Ливерпуль"нинг асосий футболчиларидан бирига айланди. "Sky Sports" хабарига кўра, айнан шу фактор эвазига у миллий жамоанинг сардорига айланади.

Робертсон Бельгия термасига қарши ўртоқлик учрашувида ва Миллатлар лигаси доирасида Албания билан баҳсда термасини майдонга бошлаб тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports