UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10МЮнинг собиқ футболчиси Сульшер билан ишлайди  0 01:00Де Хеа ўз истагини "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига айтди  1 00:50"Ювентус" Матюидининг нархини белгилади  1 00:45"Барселона" Месси билан шартномани узайтиришни ўйламоқда  1 00:40Погбанинг тақдири "Реал"нинг икки футболчисига боғлиқ  1 00:30Ибрагимовичнинг зарбасидан сўнг, футболчининг юз суяги синди   4 00:20"Милан" "Атлетико" ярим ҳимоячиси билан келишувга эришди  2 00:00Икарди рози бўлди  8 23:40Карраско Хитой Суперлигасида чиройли гол урди  1 23:2011 ёшли болакай: "Месси ўзини оддий ота сифатида тутарди. У инглиз тилини билмас экан"  4 23:08Қуръа АГМКга эски рақибларни туҳфа этди  4 22:35Ака-ука Фекирлар "Бетис" билан музокаралар ўтказиш учун Испанияга келишди  7 22:17Гризманн "Барселона"даги дебюти қачон бўлишини айтди  3 22:16Жамшид Искандеров: «Янги ғоялар иккинчи даврада жамоага катта ёрдам беради»  9 21:45Вейналдум: "Клопп менга видео жўнатди"  5

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" менинг эмас, бутун ўзбек халқининг жамоаси" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" менинг эмас, бутун ўзбек халқининг жамоаси"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" менинг жамоам эмас, бутун ўзбек халқининг жамоаси. Биз ҳозир амалга ошириш керак бўлган ишларни қиляпмиз. Бундан ҳам кўпроғини уддалашни истаймиз. Гуруҳимиз қийин, барча жамоалар кучли. Кўпчилик айтганидек "ўлим" гуруҳи. Мухлислар, футболчилар ишончга эга. Ўйиндан аввал ўйинчиларда ишончни кўрдим. Буни майдонга кўчириш керак эди. Ғалаба учун ўйнадик ва буни уддалай олдик. Бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу оддийгина иккинчи ўйин. Ҳаволаниб кетмаслигимиз керак. Мавсумни Чемпионлар Лигасида тўрт учрашув билан бошладик. Биз яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Бу эса Суперлигадан олдин бизга ёрдам беради", - дейди Шота Арвеладзе.

"Бугун ҳақиқатдан ҳам кучли жамоага қарши ўйнадик. Ғалаба қозониб, биз ҳам кучли эканимизни кўрсатдик. Бизни олдинга чорлаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар кўпроқ бўлса, янада яхши ва кучлироқ ўйнаймиз", - дейди Марат Бикмаев.



- Ўтган йил "Пахтакор" яхши ўйнаган, бироқ натижа йўқ эди. Ҳозир эса натижа бор. Бунга қандай эришилди?

- Биз ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, клуб сифатида ўсгандик. Шунчаки Ўзбекистонда "Локомотив"дек яхши жамоа бор. Ундан ташқари "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва бошқа жамоалар бор. Улар ҳар бир турда бизга халал беришга уринишади. Бу йил омад ҳам биз билан бўлмоқда. Ўтган йили Қатарда пенальтидан гол ўтказгандик, бу йил эса Дубайда рақиблар пенальтидан ура олишмади. Ишонч ўзгарди. Агар барчамиз, мухлислар билан бирга ишонсак ғалабаларга эришамиз. Йигитлар жуда ҳам ҳаракат қилишмоқда. Улар яқиндагина терма жамоада Японияга қарши тенг ўйнашди, жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчилардан иборат клубга қарши Эронда тенг ўйнадик. Бу жамоалар ўтган йил ёзида Россияда Жаҳон чемпионатида ўйнашганди. Биз ҳам шундай қила оламиз. Олдинга ҳаракатланиш лозим. Омад эса доим керак. Нимадир ўзгарди деб ўйламайман. Таркиб бироз ўзгарди.

- Биласизми нима хавотирга солмоқда? Жуда кам имкониятга эга бўлдик, ҳимоя эса яхши ўйнади. Балки кейинги сафар бу омад етишмаслиги мумкин...

- Келаси ўйинда бошқача ўйнармиз. Футболда ҳамиша келаси сафар энг муҳими. Вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо келгуси гал ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин.

- "Персеполис" ва "Ал Аҳли" билан ўйнадингиз. Қайси клуб кучлироқ?

- Биринчи учрашувда фаолроқ ўйнагандик, эронликлар кескинроқ ҳаракат қилишганди. Уларнинг услуби бошқачароқ. Мухлислардан ҳам билса бўлади. Эронда юз минггача мухлис келади. БАА ёки бошқа баъзи араб давлатларида эса 5-6 минг мухлис келади. У ерда футбол худди театрга ўхшайди.



- Ҳужумда бир ўзингиз ўйнаяпсиз...
Марат Бикмае
в: - Ҳужумда биргина мен ўйнамаяпман. Черан билан ўрин алмаштириб, ўрнимизни тўлдириб ўйнамоқдамиз. Баъзан у менинг ўрнимга ўтиб ҳаракат қилмоқда.

- Нега кеч ўзгариш қилаяпсиз?
- Сиз шу кунгача неча марта ўзгариш қилгансиз? Умуман ўзгариш қилмагансиз ва менга кеч ўзгариш қилаяпсиз деяпсиз. Йигитлар яхши ўйнашди. Тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Захирани кеч қилмадим, биз яхши ҳаракатландик, алмаштириш ўйинни бузиб қўйиш мумкин эди. Баъзида майдондаги ўйинчиларга халал бермаслик ҳам керак. Мен барчасини тўғри қилаяпман демаяпман, шунчаки барчаси боғлиқ бўлади.



Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг