"Шўртан"нинг тайёргарлик жараёнларидан расмлар жамланмаси

Narzulla Saydullayev
20 дек 2014, 14:15
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги ғузорликлар жамоаси шу кунлар ўз қароргоҳларида янги мавсумга қизҳин тайёргарлик қўришмоқда.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмокда. Футболчилар асосан Ғузордаги "Болалар футбол маркази" спорт мажмуасидаги сунъий қопламали майдонда тикланиш жараёнида иштирок этишмоқда.



Дастлабки боскич 28 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Синов назорат учрашувлари 2015 йилнинг 3 январь кунидан эътиборан бошланадиган пойтахт йиғини давомида ташкиллаштирилади.





Айни пайтда бош мураббий Мухтор Қурбоновга қуйидаги мутахассислар ёрдам беришмокда: Зоир Тўрақулов, Жамшид Умаров (жисмоний тайргарлик бўйича), Эркин Мирзаев (дарвозабонлар мураббийи), Ботир Расулов (маъмур), Алишер Абдураҳмонов (шифокор), Нурбек Жўраев ва Аброр Рустамов (массажчилар).


"Шўртан" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›